Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш
қоидаларини бузиши —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(130-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26
апрелдаги ЎРҚ-289-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт
воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб
бўлади.
(130-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26
апрелдаги ЎРҚ-289-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
131-модда. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда
таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга
маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб
бўлади.
(131-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22
октябрдаги ЎРҚ-503-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган
шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка
муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(131-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22
октябрдаги ЎРҚ-503-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга
транспорт воситасини бошқаришни топшириш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум
қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(131-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22
октябрдаги ЎРҚ-503-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий
суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарори билан
тасдиқланган «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби
тўғрисидаги низом»нинг
10-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: