Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни кема



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

73-модда. Зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни кема 
ҳужжатларида қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик
Кема ёки бошқа сузиш воситаси капитани ёки бошлиқлар таркибига мансуб бошқа 
шахслар томонидан зарарли моддалар ёки қоришмаларга оид операцияларни кема 
ҳужжатларида қайд этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
мажбуриятларнинг бажарилмаслиги —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
74-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Табиий сув оқимлари (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар), сув ҳавзалари (кўллар, 
денгизлар) ва бошқа табиий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув 
истеъмоли қоидаларини, сув олиш лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган 
балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган ҳолда улардан сув олишни 
амалга ошириш —
(74-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 
июлдаги ЎРҚ-485-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
(74-модданинг биринчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 
октябрдаги ЎРҚ-495-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради) 
Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув 
ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда 
бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли 
қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув 
объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни 
ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитлари, сувдан 
фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
(74-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 
октябрдаги ЎРҚ-495-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради) 
Ушбу модданинг 
биринчи 
ва 
иккинчи 
қисмларида назарда тутилган 
ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор 
содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади. 


(74-модданинг учинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 
октябрдаги ЎРҚ-495-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли 
қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ер ости сувларидан 
ўзбошимчалик билан сув олиш, бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан 
томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг 
тўртинчи қисмида 
назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо 
чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
(74-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли 
Қонунига 
асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон) 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish