VIII БОБ. ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИАТДАН
ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ
ЖАВОБГАРЛИК
(VIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
65-модда. Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга
тушириш
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни
олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан
чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб
келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги
ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир
гектаргача майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза
қилиш, шу жумладан ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта
тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг
бажарилмаслиги, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир
гектардан ортиқ майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда
муҳофаза қилиш, шу жумладан ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг
қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг
бажарилмаслиги, –
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли
Қонунига
асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш
чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан
ифлослантириш —
Олдинги
таҳрирга қаранг.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги
ЎРҚ-436-сон
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
40
,
48
,
79
,
81
,
90-моддалари
, «Ҳосилдан
қолган қишлоқ хўжалик ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида»ги
низом
(рўйхат рақами
926, 22.05.2000 й.).
Do'stlaringiz bilan baham: |