50-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни
таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини
яратишга доир қарорларини бажармаслик, худди шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган, шунингдек касбга тайёрлашга, қайта
тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга
ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)
бўлгани ҳолда асоссиз рад этиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
LexUZ шарҳи
Масалан, қаранг: Чилонзор туман ҳокимининг 2017 йил 4 декабрдаги 1304-сонли «Чилонзор
туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга
жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги
Қарори
.
51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов
Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда
маъмурий тарзда мажбурлаш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-236-сон
Қонунига
асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 551-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддасининг
иккинчи қисми
,мазкур
Кодекс 346-моддасининг
тўритинчи — олтинчи қисмлари
,Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
7-моддаси
, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси
88
,
155-моддалари
, Ўзбекистон
Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 2-моддасининг
учинчи қисми
,
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни
32-моддасининг
тўртинчи қисми
,
37-моддаси
ва 40-моддасининг
бешинчи қисми
, Ўзбекистон
Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда
вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг
16
,
24 ва 25-моддалари
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |