211-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона
биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни
лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки
ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат
воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 259-моддаси
биринчи қисми
,
Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги
Қонуни
, «Одамлар оммавий
бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги
қоидалари
» (1997 йил 8 июлда 354-сон билан давлат
рўйхатидан ўтказилган), «Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш
ҳақида»ги
қарор
(2004 йил 22 апрелда 1341-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган),
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 3 августдаги 147-сонли буйруғи билан
тасдиқланган «Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги чоралари
ҳақида
йўриқнома
», Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
«Электростанцияларда ёқилғи узатилишининг портлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида»ги
буйруғи
, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги
қарори
, «Оммавий тадбирлар
ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва
ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар
ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида»ги
қарор
(2014 йил 23 июнда 2596 сон билан рўйхатдан ўтказилган), «Нефть
саноатида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруқ
(2014 йил 31 июлда рўйхатдан
ўтказилди, рўйхат рақами 2605), «Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник
хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарор
(2015 йил 24 августда 2710-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг
биринчи қисмида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш,
агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |