“ А.И.” (Аҳмаджон Иброҳимов)
ОСИЁНИНГ ОҚ ЎҒЛИ
Буюк тажрибалик Осиё кўп яшаган, кўп нарсалар-
ни кўрган, анъаналик, тантаналик, хавфлик кунларни
кечирганидан кейин чарчаб ухлаган эди. Ўлган эмас,
фақат қаттиқ ухлаган эди.
Мана бул замонда катта қоринлик, зўр бошлик,
сиёсатда дилсиз, ҳиссиз Оврупо туғилди. Боғбоннинг
ухлаганидан фойдаланиб, баҳузур боғ ичига кириб
жойлашди. Емишларни, меваларни ўзиники деб билди.
Ҳеч бир ўйламасдан фикр қилмасдан боғ қушчалари-
www.ziyouz.com kutubxonasi
134
ни отди, жондорларини калтак остида, ўлим хавфида
тутди. Ухлаган Осиёнинг қўл оёқларини боғламоққа
тиришди. Уйғонсада уйқуда ётганидек, ўзига зарарсиз
қилмоқ чораларига киришди. Аммо, Осиёни чамбар-
час қилиб боғлаб етиша олмади. Бу катта, зўр вужуд
ўрнидан қимирламоққа бошлади. Оврупо сиёсийлари-
нинг юрагига воҳима тушди. Сориғ тоифадан қўрқув
бошланди. Аммо, чорасиз
!...
Осиёнинг бир четидан Япония бир ҳатлаб Оврупо-
га яқинлашди. Оврупо техника (машина) ишини ўзига
олди. Уни Оврупонинг ўз қаршисига қурол қилди. Иш
билган Оврупо устакорларининг (инженер, дўхтир ...)
ишини ўрганиб олди ва унларга у ерда иш топув қий-
ин бўлди. Хитойда эса керилган такаббур инглизларга
яхшигина жазо берила бошланди. Баъзи Хитой ошхо-
наларида инглизларга таом сотилмайдир. Ҳар қаерда
унларга ҳақорат назари билан боқиладир. Ҳиндистон-
ликларда эса инглизлардан қутулув келгусининг буюк
идеалидир. Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Туркиядан
сўнгги замонларда янада буюк олимлар, доҳийлар,
адиблар ва файласуфлар етиша бошлади. Бунларни
Оврупо кўрди, эшитди. Ичидан зил кетди. Мана бул
орада катта қоринлар ўз орасинда жанжал бошланди.
Бир бирини ғажишди. Бунинг учун Оврупонинг илм ва
ҳунари билан мутлақо ошно бўлмоқ, ул ерга бориб, ўз
конинда шул илмлар билан шуғулланмак лозим экани-
ни катта кичиги, қарисию ёши ҳаммаси тушунди.
Ҳозирда Осиёда ҳеч бир давлат йўқки, унинг Ов-
рупода ўқувчиси бўлмасин! Ҳар бир Осиё давлати
кучи етгунича, бу нарсага энг зўр аҳамият берди. Қо-
дирлари кўпрак, кучсизлари камрак ўз талабалари-
ни Оврупога юбордилар ва юбормоқдалар. Шу чоғда
Оврупода Япония, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Туркия,
Афғонистон, Бухоро, Туркистон, Қафқоз, Қирғизисто
ва Татористондан талабалар ўқиб туродирлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
135
Оврупо олим ва файласуфлари ҳозирда Оврупо-
нинг ўлими, ботуви яқинлашғонин исбот этадир. Бу-
нинг ўрнига яна Осиё чиқса керак. Мана шундай бир
замонда тушунчасиз бир татар қардошимиз, Турки-
стон ва Татористон талабаларини Оврупога бориб ўқу-
шини нотўғри топмиш.
Осиёлик бир киши демак, Осиё саодатини кўра ол-
масмиш. Шундай тушунчасизликни бошқа осиёликлар
эшитсалар бунга қандай назар билан қарарлар экан (?).
Шундай тубан бир фикрни матбуотда қандай босдилар
экан? Бунда бу киши, албатта, Осиёни ҳақорат қилган,
Осиёдан оқ бўлган бўлур.
Бу киши нима деган: “Оврупода ўқиб келган ки-
шилар коммунизмга ишламайлар, унга фойда келтир-
маслар...”.
Шундай ҳам тушунчасизлик бўларми? Коммунизм
фикри бурун қай ердан чиққан? Қайси ерда ишланган?
Оврупода эмасми? Русияда коммунизмни вужудга
чиқарган Ленин Оврупода ўйлаб юрган эмасми? Капи-
тализм бўйинча бўғилганлар овруполиклар эмасми?
Шўролар ҳукумати Оврупога Осиёдан талабалар
юборув билан ишда ўзининг Осиёга яхши қарашини
бутун ер юзига кўрсатмадими? Руссия миллатчила-
ри – колонизаторларнинг юракларини шул иш билан
эзмадими? Шул иш билан эски ҳукуматнинг юзига
қора суркамадими? Демак, мақола ёзувчи қардоши-
миз тағин коммунистлардан кўра эски ҳукумат киши-
ларига шул иши билан ўзларини яқинроқ кўрсатган
бўлмасунлар? Тағин бу мақола рус миллатчиларини
шодлантирган бўлмасин? Япония, Ҳиндистон, Хи-
той, Эрон ва Туркиядан минглаб шогирдлар келиб
ўқиганида ўз орангиздан ўнлаб киши келиб ўқувини
кўролмадингми? Ўйланг, уялинг! Чиндан халқингизни
идеалингизни севсангиз халқни маърифатга бошланг!
www.ziyouz.com kutubxonasi
136
Қоронғулиқдан чиқоринг! Ҳозирда бу ерда ўқувчила-
рингиз оз. Лозим эди неча маротаба кўбрак юборув.
Мана мунга чолишинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |