Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Баҳовуддин Амин
Ер юзи. 1926 йил 14 июль. № 10. – Б. 13
Спорт тан ҳаракати
“Ер юзи”нинг 10-сонида тан ҳаракатларининг 
одамларга қандай кераклик ва фойдалик бир иш 
бўлғонини ёзиб ўтган эдик. Энди ҳаракатнинг тана-
мизнинг ҳар бир аъзоларига қандай таъсир қилишини 
кўрамиз.
Тан ҳаракатларининг баъзилари бизга жуда кўп 
фойдалиқ бўлғони ҳолда, баъзи бирларининг кўп фой-
далари бўлмайдир. Бунинг устига одамнинг ҳоли ҳам 
катта роль ўйнайди. Ёшлиғидан бери испурт билан 
шуғулланиб келган бир киши тан ҳаракатларини жуда 
осонлиқ билан қилсада, испуртни янги бошлағон бир 
киши қилғонда ул тезда чарчаб қолади. Одамнинг 
ёшини ҳам бунда кўзда тутиш керак. 20–25 ёшга кир-
ган бир йигитнинг қиладургон ҳаракатларини 15 ёшга 
кирган бир бола 50 га кирган бир қари киши, албатта, 
қила олмайди.
Тан ҳаракатидаги муҳим нарса, аъзоларнинг ҳа-
ракати ва иш қилишидир. Бундан келган фойданинг 
кўзга кўринатурган қисми, аъзоларнинг кучлик бўлиб 
кўп қийин ишларни осонлиқ билан бажаришга қо-
дир бўлгани ва аъзоларнинг ўсиб кетиши бўлсада, ас-
лида муҳимроқлари ҳам бордир. Қўл, аёқ ва ё бошқа 
аъзо билан қилинадурган ҳаракатни кўп ва мунтазам 
қилаверсак, ул аъзомиз шунга ўрганадир ва бир ҳара-
кат ёки ишни жуда осонлиқ билан бажарадир. Оғир 
ишларни қилғонда бизнинг кўкрагимиз, елка вақўлла-
римиздағи аъзолар кучли ва қалин бўладилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


107
Ишлаттириб юрилган бир аъзоларнинг эга бўлғон 
қони, кўп ишлаттирилмаган бир аъзоникига қараганда 
анча кўпдир. Кўп тан ҳаракатини қилғон бир киши-
нинг чарчаши 12–24 соат ичида тамом бўладир ва бу 
яхшидир. Чарчағон ҳолда танда оғирлиқ сезиш, уйқу-
сизлиқ ва иштаҳасизлик каби нарсалар вақтинчадир, 
булардан қўрқиш керак эмас.
Тан ҳаракатларининг бизга тегадургон фойдалари-
дан бири ва муҳими инсоннинг нафас олиш аппарати 
(ўпка, юрак)га, умуман нафас олишға ва қон юриши-
га бўлғон таъсиридир. Биз тан ҳаракатлари қилиб аъ-
золаримизни ишлаттирганимизда уларга кўпрак ҳаво, 
тўғрироқ айтганда ҳавонинг 5дан бир бўлаги бўлган 
“муваллид улҳамуза” (кислород) гази керак бўладир 
ва буни эса биз ўпкамиз орқали оламиз. Биз қанча кўп 
тан ҳаракати, испурт қилсак шунча кўп нафас оламиз. 
Бу эса бизнинг фойдамиздир. Биз томошаға чиқиб бир 
икки чақирим юрсак, нафас олишимиз одатдагидан 
икки ярим мисли ортадир. Узоқроқ вақт, бир, икки 
соат юрсак, тўрт-беш мисли, агар тоғларга чиқсак олти 
мисли, тез чопсак 12 мисли ортадир. Масалан: агар 
биз олти соат йўл юриш учун чиқиб, ҳар соатига 5 ки-
лометрдан юрсак, юқорида айтгандек, нафас олиши-
миз қанча кўпаяди? Одатда биз бир дақиқада 7,5 литр 
ҳаво оламиз, юрганда бу энди кўпаяди: бир дақиқада 
7,5 литр ўрниға 32 ½ литр, бир соатда 450 литр ўрнига 
1935 литр, олти соатда 2700 литр ўрнига 11510 литр. 
Аслида биз 6 соатда 2700 литр ҳаво олар эдик. Юрган-
да эса 11510 литр оламиз-ки, бу ҳисоб билан биз 8810 
литр кўпроқ нафас олғон бўламиз. Бу эса бизнинг асл 
мақсадимиздир. Юриш, чопиш, тоққа чиқиш каби ҳа-
ракатлар билан ихтиёрсиз кўпроқ нафас олиш ўрнига, 
ўзимиз уйдан ташқарига чиқиб қаттиқ-қаттиқ нафас 
олсоқ ҳам бўлади. Ёлғиз бу иш ўз ихтиёримиз билан 
бўлғонидан тезгина чарчаб қоламиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi


108
Тан ҳаракатлари орқасида кўпрак нафас олишнинг 
бизга бўлган умумий фойдаларидан бошқа яна бир 
фойдаси ҳам бордирки у ҳам ўпкаларимизни соғлом 
ва кучли қилишидир. Ўпкамиз кучлик бўлса, ҳар хил 
ёмон касалликларнинг микроблари (қурт) ўпкамизга 
кирганда унда жон ола олмайдир ва ўпкамиз бу ми-
крўблар билан муваффақиятлик суратда курашадир. 
Бу касалликларнинг бири ва энг ёмони тубиркулўз 
(сил) дир. Бунинг пайдо бўлишига кичкина ва кўзга 
кўринмайдурғон ва дўқтурлар томонидан “тубиркул” 
деб аталадургон микрўбларнинг нафас йўли орқали 
ўпкага кирибунда ўсиши сабаб бўлади. Ўпка кучлик ва 
соғ бўлганида бу микрўблар ҳеч нарса қила олмайдир-
лар ва биз соғ қоламиз.
Мана, тан ҳаракатлари вужудни, ўпкаларимиз 
соғлом қиладир, ҳар хил касалларга муқобала қи-
лишда қуролланган бўладир.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish