Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг


Берлин. Абдуваҳҳоб Муродий



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Берлин. Абдуваҳҳоб Муродий
Қизил бароқ. 1922 йил 1 август.
III. Германияда ўқиш ва ўқитиш
(Германиядан хат)
Германияда 21 дорулфунун ва бошқа сонсиз юқо-
ри ва ўрта даражалик мактаблар бор. Германия до-
рулфунунлари мактаб бўлишдан бошқа яна бир ко-
шифлар, ихтиро қилғучилар ётоғидир. Германия 
дорулфунунларидаги ўргатиш усули ҳеч бир ерда 
йўқдир. Жуда қисқа қилиб шуни ёзаман. Масалан, 
мактабда ўқитилмоқда бўлган ҳикмат (физика) дарси-
ни олайлик. Талаба бу дарсни тинглар экан, мударрис 
(профессор) бутун тажриба қилиб кўрсатиш шарти 
www.ziyouz.com kutubxonasi


82
билан бир соат сўзлар. Икки кундан кейин мударрис 
томонидан талабаларга бул дарс тўғрисида вазифа бе-
рилур. Вазифа бажарилганидан сўнгра бутун тажри-
баларни яна талабалар ўз қўли билан қилур. Бутун 
нозик ерларини таъриф ва исбот этар, татбиқот ясар. 
Мана шу йўллар билан бир дарс устида талаба му-
даррис қарамоғида 4 соат чолишар. Дарсни эшитмак 
билан қолмас. Балки, дарснинг руҳига кириб кетар. 
Фанни ўзидан йироқ эмас, ўз ичида ҳис этар. Мана шу 
сурат билан унинг миясида фан туғилур ва яшар. Их-
тиро фикри уйғонур. Катта имтиҳон бўлганда ана шул 
дарсдан ҳам сўз, ҳам ёзув билан имтиҳон берур. Сўн-
гра шул фан тўғрисида бир китоб ёзар. Ул китоб му-
даррислар орасида ўқилур. Улар танқид этарлар. Та-
лаба исбот қилур. Шул йўл билан талабанинг фаннинг 
ҳар нуқтасига етишганлиги билингач қўлига шаҳодат-
нома берилур. Бу шаҳодатномани олган талабага ҳар 
қандай иш топширилур. Талаба бир назариётчи бўлиб 
эмас, балки, ҳақиқий бир фан олими бўлиб етишар. 
Сўнгра яна жуда кўп бўлган Дорул масоиларга давом 
этиб, мударрис даражасига етиша билур.
Дорулфунун мударрислари эса мамлакатнинг энг 
мумтоз сиймоларидир. Немис мударриси бир олим, 
бир ижодчи, бир кошифдир. У яхши билар ва билга-
нини ҳам яхшилаб тушунтирар. Бу мамлакатда мудар-
рислар илмлари кашф ва ихтиролари билан мақтанса-
лар ўрни бордир. Бутун Германиядаги ихтироларнинг 
ихтирочилари мударрислардир. Қисқаси дорулфунун 
олами бизнинг фикримиз ва ақлимиз ташқарисида 
бир оламдир. Мамлакат у даражада тараққий этмиш-
дир ким мамлакатда бир дона ўқув-ёзув билмаган бир 
одам топилмас. Бутун халқ ҳеч бўлмаса, бизнинг ўрта 
мактабдан қанча юқори бўлган 12 синфлик бошланғич 
мактабларни битиргандир.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish