Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг


Аҳмаджон Қизил байроқ. 1922 йил 11 июль



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Аҳмаджон
Қизил байроқ. 1922 йил 11 июль.
www.ziyouz.com kutubxonasi


77
Туркистоннинг келгуси
Бир вақтлар Туркистон ўзининг маданияти ва шон 
шукуҳи, етказган улуғ шоирлари, ёзғучилари, файла-
суфлари ва бошқа фан эгалари билан ўзини Шарқ ду-
нёсиға танитган. Илгарилари илм билан кўринган ва 
ҳаммани ўзига жалб этган эди.
Шарқнинг орқага қараб ўзгариши, Шарқ мадани-
ятининг йиқилиши, ўлимига сабаб бўлди. Буюк мада-
нияти орқасида анъана эгаси бўлган кўҳна Туркистон, 
бир Туркистон тупроғигина эмас, бутун Шарқ таби-
атнинг кўкаришидан кейин сўлиш қонунига мувофиқ 
бўлса керак, ҳозирги кўриниб турган жонлиқ қўғир-
чоқ ҳолига келди. Туркистон маданияти билан қурол-
ланган кишилар томонидан ўлик Шарқ талқин этила 
бошлади. Шарқ XX аср илк чорагида уйқудан кўзини 
уқалаб тура бошлади. Шарқнинг ҳар бурчагида уйғо-
ниш, оёққа қалқиш хабарлари, маданият йўлида инти-
лишлар, ҳар ерда ҳаракат, ҳар ерда жонлилик кўрина 
бошлади.
Лекин, уйғона бошлаган Шарқнинг маданиятга 
эришиши учун ҳозирлиғи йўқ. Асбоби йўқ – куч қув-
вати йўқ, йўқ, йўқ!...
Айниқса, Шарқнинг бир қисми бўлган Туркистон-
нинг илм доирасида юрган ёшлари ўзгаришдан бери, 
кучи етганича ҳаракат қилиб оз бўлсада, иш йўлига 
замин ҳозирлади. Кўп ўтмади, мамлакатимизда бо-
шланғон иқтисодий бузғунлиқ ва хўжалиқ ишларида-
ги хороботликлар бизнинг илм йўлида ишларимизга 
оғир зарба берди. Кенглиқда Германия, Австрия, Мо-
жористон, Италия ва Франция мамлакатлари қадар 
173 минг мураббаъ чақирим тупроқни ўз ичига олган 
бу ўлканинг бундай қийин ва ғайюр табиат ҳолидан 
чиқариш учун илмий ва фанний кучларни керагича 
етиштириш лозимдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


78
Туркистонда табиат бойлиги жуда кўп. Туркистон 
ўз бағрида аллақандай қимматлик тошлар, турли қим-
матбаҳо конларни асрайдир. Ўз юзасида бошқа ерлар-
да ўсмайтурган қийматбаҳолик ўсимликларни ўстира-
дир. Лекин, бу бойликлар ишланмаган бир ҳолда; сув 
чиқса жаннат бўлатурган ҳисобсиз жойларимиз чўл 
ҳолида қақраб ётадир.
Туркистонда ҳар турли майда саноатлар бор. Ле-
кин, улар йўлга қўйилмаган. Эски йўл ва эски йўсинда 
ишланадир. Булар оврўпаникидан тараққий этмаган ва 
куч олмагандир.
Ҳозир ҳукуматимиз чет эллар билан муносабат 
ясамоқчи; Тездан муносабатлар бошланиши табиий-
дир. У вақт Руссия ва унинг бир қисми бўлган Турки-
стонда саноат куч олиб фабрик, заводлар ишланиб юра 
бошласа, албатта, майда ҳунарчиларимиз улар билан 
рақобат қила олмасдан ўз-ўзидан йўқолиб битадир. 
Бу хавфнинг олдини олмоқ учун майда саноатимизни 
тараққий эттириб Европаники каби катта саноатга кў-
чиришимиз лозимдир. Бошқаларнинг тараққийсига ҳа-
васимиз келиб, оғзимизнинг сўлагини оқизиб турсак.
Улар кунда бир янги кашфиёт, кунда неча хил ихтиро-
лар чиқариб ўзларининг ер юзида яшамоқларини таъ-
мин этсалар. Улар ким бўлурлар. Бизнинг бошимизга 
нималар келур?
Энди биз ҳозирдан эсга келиб Туркистон бойли-
кларини ишламак ва маданиятимизни юксалтирмоқчи 
бўлсамиз, бизда ихтисос борми? Йўқ, ҳеч йўқ!
Бошқалар томонидан ишланган бойлигимиз, бо-
шқалар фойдасидир. Бу ширин ўйларга эришмакнинг 
биргина иложи бўлса, ул ҳам чет эллар илмини ва 
уларнинг фан илмидаги маҳоратини ўрганиб, ўз ма-
даниятимиз, ўз бойлигимизни ўзимиз ишлатайлик. 
Бунинг учун биринчи чора Оврўпага ўқувчилар юбо-
ришимиз керак. Мана бу нарсани илм атрофида юр-
www.ziyouz.com kutubxonasi


79
ган ёшлардан тузилган “Кўмак” уюшмасини тузишиб, 
жиддий бир ҳаракатга киришди.
Четга борғучи ўқувчиларни таъмин қилиш учун 
смета тузиб ҳукуматга топширди. Қўшни жумҳурият-
лардан ёрдам сўради. Бухоро ҳукумати Кўмак аъзоси-
дан икки кишини четга ўқутмакни ўз устига олди. Бу-
хоро ҳукумати учун қуллуқ қиламиз.
Ишлайлик миллатлар виставкасида юзимиз қизар-
масин!
Қани марҳамат қилинг. Ёш ўртоқлар, чет эллардан 
илм, фан ўрганишга!

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish