18-жадвал
ОАЖ шаклидаги “Uzsalaman” қўшма корхонасининг
тўлов
қобилиятини таҳлили, (2011 йил ҳолатига) минг сўм
Тўлаш учун
маблағлар
Сатр
рақами
Ҳисобот
йили
охирига
суммаси,
минг
сўм
Тўлов қарзлари
Сатр
рақами
Ҳисобот
йили
охирига
суммаси,
минг сўм
1
2
3
4
5
6
1. Пул
маблағлари,
яъни кассадаги
ва ҳисоб
рақамидаги
пул
маблағлари
330-340
59205,0
1. Мол етказиб
берувчи ва
пудратчиларга
тўланадиган
счѐтлар (қарзлар)
610
747318,0
2. Валюта
маблағлари
350
0,0
2. Бюджетга
тўловлар бўйича
қарзлари
680
1332681,0
55
18-жадвал давоми
3. Қисқа
муддатли
инвестициялар,
бошқа пул
маблағлари ва
жорий
активлар
360-
380
199,0
3. Солиқ ва
мажбурий
тўловлар бўйича
кечиктирилган
мажбуриятлар
650
0,0
4. Тайѐр
махсулот
170
52156,0
4. Мулкий ва
шахсий суғурта
бўйича қарзлари
700
0,0
5. Дебиторлик
қарзлари
210
947220,0
5. Мақсадли
давлат
жамғармаларига
тўловлар бўйича
қарзлар
690
412104,0
7. Мехнатга хақ
тўлаш бўйича
қарзлар
720
0,0
8. Қисқа муддатли
кредит ва қарзлар
730-
740
0,0
9. Бошқа жорий
мажбуриятлар
-
19463,0
Жами тўлаш
учун маблағлар
ххх
1058780,0
Жами тўлов
қарзлари
ххх
2511566,0
Қарз тўлов
мажбу-
риятларнинг
кўплиги
ххх
-1452786
Тўлов
қарзларидан
тўлов маблағ -
ларининг кўплиги
(ортиқчалилиги)
ххх
1452786,0
Баланс
ххх
5269586,0
Баланс
ххх
5269586,0
Бу шундан далолат берадики, корхона айни вақтда тез тўлов
қобилиятига эга эмас экан. Тўлов қарзларининг асосини эса мол етказиб
берувчилардан бўлган қарзлар, қисқа муддатли кредитлар ҳамда бошқа шу
каби мажбуриятлар ташкил қилмоқда. Бу эса ушбу қарзларни қисқа
муддатларда тўлаб бериш лозимлигини билдиради.
56
3. ОАЖ ШАКЛИДАГИ “UZSALAMAN” ҚЎШМА КОРХОНАСИДА
АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ
АМАЛГА ОШИРИШНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯЛАРИ
3.1 Корхонада айланма маблағлар элементларини иқтисод қилиш ва
улардан самарали фойдаланишни амалга оширишни бошқариш
стратегиялари
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳар бир корхона олдида
турган асосий масалалардан бири – моддий ресурсларни тежаш ҳисобланади.
Чунки улар фойданинг ўсишига бевосита боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш
харажатларининг асосий қисмини ташкил этади. Бозор муносабатлари
шароитида фойда – корхона фаолиятини таoминловчи асосий манбадир.
Моддий ресурсларни тежаш йўллари ва манбалари фарқланади.
Тежаш манбалари унга нима ҳисобига эришиш мумкинлигини
бирдирса, тежаш йўллари ѐки йўналишлари эса қандай қилиб, қандай
тадбирлар ҳисобига иқтисодга эришиш мумкинлигини кўрсатади.
Ҳар қандай корхонада моддий ресурсларни иқтисод қилиш резервлари
мавжуд. Резервлар бу корхонадаги моддий ресурслардан фойдаланишни
яхшилаш борасида корхонада мавжуд, лекин ҳам фойдаланилмаган
имкониятлардир.
Моддий ресурсларни тежаш резервларидан фойдаланиш нуқтаи
назаридан, улар 3 гуруҳга бўлинади:
-
халқ хўжалиги бўйича резервлар;
-
умумсаноат ва тармоқлараро резервлар
-
ички ишлаб чиқариш резервлари (цехлараро, заводлар ва
тармоқлар);
Халқ хўжалиги бўйича резервларга халқ хўжалиги ва унинг барча
тармоқлари учун зарур бўлган резервлар киритилади: саноат тармоқлари
структурасида халқ хўжалигининг илғор пропорцияларини ўрнатиш, сунoий
ва синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тежамкорликка эришиш, ѐқилғи
57
– энергетика мажмуа структурасини такомиллаштириш, шунингдек, бозор
муносабатлари шароитида барча хўжалик механизмини такомиллаштириш.
Умумсаноат ва тармоқлараро резервлар – бу шундай резервларки,
саноатнинг етакчи тармоқлари (қора металлургия, машинасозлик, кимѐ
саноати) билан иқтисодий ишлаб чиқаришни рационал муносабатларини
ўрнатиш билан боғлиқдир.
Ушбу резервлар иқтисодий районлар ва саноатнинг алоҳида
тармоқларининг ривожланиш хусусиятларини қамраб олади. Уларнинг энг
муҳимлари халқ хўжалиги аҳамиятига эга. Шу билан бирга, уларни
амалиѐтга жорий этиш кўламлари чегараланган бўлиб, асосан ўзаро боғлиқ
тармоқларга ѐки йирик саноат ва ишлаб чиқариш ҳудудий комплексларга
тарқалади.
Умумсаноат ва тармоқлараро резервларга қуйидагилар киради:
фойдали қазилмаларни қайта ишлашга энг янги самарали усул ва
тизимларини жорий этиш, уларни қазиб олишда илғор технологиялардан
фойдаланиш, минерал хом-ашѐга тўлиқ ва комплекс қайта ишлов беришни
таoминлаш, саноатни ихтисослаштириш, кооперация ва турли мулкчилик
шаклларидаги корхоналарни барпо қилиш ва ривожлантириш, халқ хўжалиги
ва истеoмолчи тармоқларда моддий ресурсларни тажаш вазифаларини
бажариш мақсадида ишлаб чиқарувчи тармоқлардаги хом-ашѐ ва
конструктив материаллар сифатини ошириш, самаралироқ хом ашѐ ва
материаллар ишлаб чиқариш ва бошқалар.
Ички ишлаб чиқариш резервларига техника, технология ва ишлаб
чиқариш жараѐнини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ бўлган моддий
ресурслардан яхши фойдаланиш, маҳсулотни такомиллашган турлари ва
моделларини яратиш, саноатнинг аниқ тармоқлари маҳсулоти сифатини
ошириш имкониятлари киради.
58
Фан-техник тараққиѐт халқ хўжалигининг барча тармоқларида
жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантирувчи асосий куч
ҳисобланади.
Чора-тадбирлар характерига боғлиқ ҳолда саноатда ва ишлаб чиқаришда
ресурсларни тежаш заҳираларини амалга ошириш асосий йўналишлари ишлаб
чиқариш-техник ва ташкилий-иқтисодийга бўлинади. Ишлаб чиқариш-техник
йўналишларга хом-ашѐни ишлаб чиқариш истеъмолига сифатли тайѐрлаш,
машиналар тузилишини, ускуналар ва буюмларни мукаммалаштириш,
тежамкор хом ашѐ, ѐнилғини қўллаш, янги техника ва технологияни жорий
этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар киради. Улар ишлаб чиқариш жараѐнида
моддий ресурсларнинг технологик чиқиндилари ва йўқотишларини
камайтириш ва иккиламчи моддий ресурслардан максимал фойдаланиш
имконини беради.
ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонасида моддий ресурсларни
тежашнинг қуйидаги ишлаб чиқариш - техник йўналишларини эътиборга олиш
лозим:
1. Илмий-техник тараққиѐтни тезлаштириш бўйича чора- тадбирлар. Бу
машина, механизмлар ва агрегатлар бир бирлик маҳсулотга сарфланадиган
маҳсулот сиғимининг камайиши билан биргаликда руй беради. Маълумки,
замонавий машинасозликда илмий-техник тараққиѐтининг асосий йўналиши -
машина ва ускуналар қуввати ва унумдорлигини ошириш бўлиб, унинг
натижасида уларнинг соф ва нисбий оғирлиги камаяди, ташқи кўриниши
яхшиланади, сифати ошади, эксплуатация харажатлари камаяди, асосийси -
меҳнат унумдорлиги ошади.
2. Хом - ашѐларнинг тежамли тур ва шаклларини жорий этишга
йўналтирилган чора-тадбирлар. Уларнинг ишлатилиши натижасида 10-20%
тежалиши мумкин.
3. Анъанавий хом - ашѐ материаллари ўрнини босадиган (ўринбосар)
материаллар билан алмаштириш чора-тадбирлари. Бунинг асосий мақсади
59
маҳсулот металл сиғими ва меҳнат сиғимини камайтириш, пировард маҳсулот
сифатини ошириш ҳисобланади.
4. Корхонанинг тайѐрлов базасида ишлаб чиқаришнинг техник
даражасини ошириш, автоматлаштирилган ускуналарни жорий этиш бўйича
чора-тадбирлар.
Саноатнинг ишлов берадиган тармоқларида яъни материали тўртбурчак
юза шаклига эга бўлган пайабзал тармоқларида материаллар иқтисоди
бичишнинг рационал йўлларини қўллаш орқали эришиладики, улар ѐрдамида
бичишнинг оптимал йўллари аниқланади. Улар лист юзасидан иложи борича
тўлароқ фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса рационал материаллар
тежалади. Бу вазифани ечишда иқтисодий-математик усуллар ва электрон-
ҳисоблаш машиналари муваффақиятли қўлланилиб,
Маҳаллий хом ашѐ ва ѐнилғи иккиламчи хом ашѐ, моддий ва ѐнилғи
ресурслардан фойдаланиш, илгари фойдаланилган хом ашѐлар, асосий ва
ѐрдамчи материалларни тиклаш муҳим аҳамиятга эга.
Илмий техник тараққиѐт шароитида барча тармоқларда маҳаллий ва
иккиламчи хом ашѐ ѐнилғи энергетика ресурсларининг ишлатилиши юқори
иқтисодий самара беради. Бу муаммо ҳозирги шароитларда янада
долзарблашади. Шу сабабли пойафзал тармоғи, ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖
қўшма корхонаси қошида тери маҳсулотларини қайта ишловчи, хом – ашѐ,
чарм маҳсулотини тайѐрловчи кичик цехларни ташкил этиш, ѐки шунга ўхшаш
кичик корхонани қуриш ҳам бу масалани ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу корхоналарни ташкил этиш у қадар муаммо туғдирмайди, чунки у ОАЖ
шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонаси ҳудудида технопарк ташкил этилган
бўлиб, ушбу технопаркда барча имтиѐз ва шароитлар яратиб қўйилган. Бу эса
ушбу технопаркда ташкил этилган корхоналар томонидан яратилаѐтган
маҳсулотларнинг баҳосини янада арзонлашишига олиб келади.
Моддий ресурсларни тежашнинг ташкилий-иқтисодий йўналишларга
қуйидагилар киради: саноат маҳсулоти материал сиғимини нормаллаштириш
60
ва режалаштиришнинг илмий даражасини ошириш ва моддий ресурслар
сарфлашнинг техник асосланган норма ва нормативларини жорий этиш билан
боғлиқ чора-тадбирлар; янги, самарали хом-ашѐ ва материаллар ѐнилғи-
энергетик ресурслар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мамлакат ѐнилғи
балансини
мукаммаллаштиришдан
иборат
бўлган
тараққий
этган
пропорцияларни белгилаш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар мажмуаси.
Шунингдек, ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонасида маҳсулот
тайѐрлашда материал ресурсларни иқтисод қилишнинг асосий ташкилий-
иқтисодий йўналишлари : саноат махсулотини материал сигимини илмий
даражада режалаштириш ва нормалаштириш, материал ресурсларни
сарфини техник асосланган норма ва нормативларни жорий қилиш ва
ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни тезкор ривожлантириш, хом-ашѐ ва
матеииалларни самарали турларини қўллаш, ѐқилги-энергетик ресурслар
балансини мукаммаллаштиришни ўз ичига олган тадбирлар мажмуасини
ишлаб чиқиши зарур деб ўйлаймиз.
Бу эса ишлаб чиқаришни техник жихатдан қуролланганлигига,
ишчилар малакаси даражасига, моддий техника таoминотининг тўғри ташкил
этилганлигига, бевосита боғлиқдир.
Ҳар бир корхонада моддий ресурсларни тежашнинг асосий йўналиши - иш
жойларда бир миқдордаги хом ашѐ ва материаллардан якуний маҳсулот ишлаб
чиқаришни ошириш ҳисобланади. Жумладан, ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖
қўшма корхонаси маъмурияти ишлаб чиқаришнинг техник жиҳозланишини
такомиллаштириш, ходимлар малакасини доимий ва давомли тарзда ошириб
бориш, моддий-техник таъминотни тўғри ташкил этиш, моддий ресурслар
захиралари ва ишлатиш меъѐрлари миқдорига эътибор қаратиши зарур.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараѐнида йўқотишларни қисқартириш ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Унинг ҳисобига моддий ресурсларни тежаш мумкин.
Бунинг учун маҳсулотни сақлаш ва ташиш қоидаларига қатъий риоя қилиш,
ишлаб чиқариш жараѐнида қайта ишлаш учун ѐнилғи, хом ашѐ, материалларни
61
мақсадга мувофиқ тайѐрлаш, меҳнат жамоасининг иш ва ишлаб чиқариладиган
маҳсулотлар сифати масалаларига эътиборини кучайтириш лозим. Ишлаб
чиқариш жараѐнида йўқотишларни қисқартириш, барча моддий ресурслар
иқтисодидан 15-20% ини ташкил этади. Бу вазифанинг ечилишига
акционерлик хўжалик юритиш шакллари ва корхоналарни хусусийлаштириш
ѐрдам беради.
Айланма фондлардан фойдаланишни ҳар томонлама яхшилаш-
корхоналарнинг асосий вазифаларидан биридир. Қанчалик кам ѐнилғи,
ѐрдамчи материаллар маълум сондаги маҳсулот учун яхши
фойдаланилса, шунча улар сарфи камаяди. Ишлаб чиқаришнинг техник
йўналиши хом-ашѐни ишлаб чиқариш истеъмоли учун сифатли тайѐрлаб
бериш билан боғлиқ тадбирлар, машина, жихозлар ва маҳсулотлар
лойиҳалаштиришни такомиллаштириш, хом-ашѐ ва ѐқилғидан тежамли
фойдаланиш, янги техника ва илғор технология жорий этиш ҳам корхонада
яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |