Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Исбот қилиш жараѐнида фуқаролар, корхоналар



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

88-модда. Исбот қилиш жараѐнида фуқаролар, корхоналар, 
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини 
қўриқлаш 
Далилларни 
тўплаш, 
текшириш 
ва 
баҳолаш 
жараѐнида 
фуқароларнинг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қўриқлаш таъминланиши керак. 
Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади: 
1) шахсларнинг ҳаѐти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ѐки уларнинг 
шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш; 
2) зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар 
билан 
кўрсатув, 
тушунтириш, 
хулосалар 
олишга, 
экспериментал 
ҳаракатларни бажаришга, ҳужжатлар ѐки буюмлар тайѐрланишига ва 
берилишига эришиш; 
3) тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов 
ҳаракатлари олиб бориш. Тайѐрланаѐтган ѐки содир этилаѐтган жиноятнинг 
олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ѐки гумон қилинувчининг қочиб 
кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараѐнида текширилаѐтган 
ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан 
мустасно. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
4) шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай 
ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш; 
5) шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ѐки айбланувчи сифатида 
жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида 
сўроқ қилиш, бундан экспертиза ѐки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган 
ҳоллар мустасно; 
6) шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар 
ундан бирон-бир ѐзма ѐки оғзаки кўрсатувлар олиш; 
7) ушланган гумон қилинувчининг ѐки айбланувчининг яқин 
қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар 
мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 
чақириш ва сўроқ қилиш; 
8) мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши 
доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов 
органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 


чақириш ва (ѐки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш 
юритувга ажратилган жиноят иши ѐки суднинг ѐзма топшириғи мавжуд 
бўлган ҳоллар мустасно. 
(88-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли 
Қонунига 
асосан 4 — 8-бандлар билан 
тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон) 
Тергов ѐки суд ҳаракатлари билан боғлиқ ишларни бажараѐтганда, 
суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва ишда мутахассис ѐки эксперт 
сифатида иштирок этаѐтган шифокорлардан бошқа шахсларнинг ўзга 
жинсдаги шахсни яланғоч қилиб ечинтириш чоғида ҳозир бўлишлари 
тақиқланади. 
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья тергов ва суд муҳокамаси 
жараѐнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва 
бошқаларнинг шахсий ҳаѐтига доир аниқланган маълумотларни ошкор 
қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. Бунинг учун шундай 
маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ѐки суд ҳаракатлари олиб 
борилаѐтганда иштирок этадиган шахслар доираси чекланади, иштирокчилар 
эса уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилади. 
Тергов ѐки суд ҳаракатлари жараѐнида олиб қўйиладиган нарсалар ва 
ҳужжатлар тегишли баѐнномаларда аниқ кўрсатилиши керак. Шу билан 
бирга нарса ѐки ҳужжат эгасига баѐннома нусхаси ѐки унинг кўчирмаси 
топширилиб, тилхат олинади. Ишга алоқаси бўлмаган нарса ва ҳужжатлар 
қонуний эгасига дарҳол қайтарилиши керак. Фуқаролар сақлаши тақиқланган 
нарса ва ҳужжатлар йўқ қилиниши ѐхуд уларни сақлашга ваколати бўлган ва 
уларни тасарруф этадиган муассасалар ѐки ташкилотларга берилиши лозим. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish