Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

62
1
-боб. АЙБГА ИҚРОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КЕЛИШУВ 


586
1
-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ва уни тузиш 
шартлари 
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига 
нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига 
фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон 
қилинувчининг ѐки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат 
қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир 
бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир. 
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд 
бўлган тақдирда тузилади: 
1) гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, 
шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса; 
2) илтимоснома ихтиѐрий равишда ва ишда иштирок этаѐтган 
ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса; 
3) гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ѐки тергов органи 
томонидан қўйилган гумонни ѐхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган 
далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор 
этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса. 
Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши 
мумкин эмас, агар: 
1) ушбу Кодекснинг 
61-бобида
 белгиланган 
тартибда тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса; 
2) шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан 
лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса. 
586
2
-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги 
илтимоснома ва уни бериш тартиби 
Гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув 
тузиш ҳақидаги илтимосномани суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг 
исталган босқичида бериши мумкин. 
Келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома гумон қилинувчи, айбланувчи, 
унинг ҳимоячиси ва, агар ишда қатнашаѐтган бўлса, қонуний вакили 
томонидан имзоланган бўлиши лозим. 
Илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ва 
дастлабки терговда қўйилган гумонни ѐки айбловни тан олиши, далилларни 


инкор қилмаслиги, жиноятни тергов қилишга кўмаклашиши, жиноят 
натижасида олинган мол-мулкнинг топилиши учун қайси ҳаракатларни 
амалга ошириш шартлигини, жиноятга алоқадор бошқа ахборотни тақдим 
этишга доир мажбуриятларини ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар 
бартараф этилганлигини кўрсатади. 
Келишув тузиш ҳақидаги илтимосномада гумон қилинувчи, 
айбланувчи томонидан бажариладиган ва жиноятни фош этиш учун 
кўмаклашадиган муайян ҳаракатлар ҳам кўрсатилиши мумкин. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish