Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

577-модда. Суд ажрими 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Кейинчалик руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс содир 
этган жиноят тўғрисидаги ѐки ақли норасолик ҳолатида содир этилган 
ижтимоий хавфли қилмиш ҳақидаги иш бўйича суд мажлисида чиқарилган 
суд ажрими қуйидаги қоидалар асосида тузилади. 
(577-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 
йил 
12 
сентябрдаги 
ЎРҚ-567-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— 
Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суд ажримнинг кириш қисмида суд ишининг рақамини, иши 
кўрилаѐтган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, 
ойи, куни ва жойи, турар жойи, иш жойи, машғулот тури, маълумотини ва 
шахси тўғрисидаги иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотларни 
кўрсатади. 
(577-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) 
Ажримнинг тавсиф-асослаш қисмида суд тиббий йўсиндаги 
мажбурлов чораларини қўллаш ѐки қўлламаслик учун асос бўлиб хизмат 
қилган ҳолатларни баѐн қилади, шу чорани қўллашни тақозо қиладиган, 
шубҳа остига қўядиган ѐки унга монелик қиладиган далиллар келтиради. 
Шундан сўнг ажримда суд ушбу Кодекснинг 
576-моддасида 
санаб ўтилган 
масалаларга ўзининг жавобларини ифодалайди. 
Ажримнинг хулоса қисмида суд қуйидаги қарорлардан бирини баѐн 
қилади: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1) шахсни жиноят содир этган, кейинчалик унда руҳий ҳолатининг 
бузилиши юзага келган деб эътироф этиш ѐхуд уни ижтимоий хавфли 
қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топиш тўғрисида, шунингдек 
бу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ѐки 
қўлламаслик тўғрисида; 


(577-модданинг 
тўртинчи 
қисмининг 
1-банди 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
2019 
йил 
12 
сентябрдаги 
ЎРҚ-567-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон) 
2) иши кўрилаѐтган шахс қилган деб ҳисобланаѐтган жиноят ҳодисаси 
ѐки ижтимоий хавфли қилмиш йўқлиги сабабли ишни тугатиш тўғрисида; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
3) шахснинг дахлдор эмаслиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чораларини қўллаш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ва ушбу 
шахсни аниқлаш ҳамда уни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга 
жалб қилиш чораларини кўриш учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида; 
(577-модданинг 
тўртинчи 
қисми 
3-банди 
Ўзбекистон 
Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
4) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги 
ишни юритишни тугатиш ва мазкур шахсга нисбатан иш бўйича ушбу 
Кодекснинг 
579-моддасига 
асосан суд иши юритувини қўзғатиш ҳақида. 
(577-модданинг 
тўртинчи 
қисми 
4-банди 
Ўзбекистон 
Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Кейинчалик руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс содир 
этган жиноят ѐки ақли норасолик ҳолатида содир этилган ижтимоий хавфли 
қилмиш туфайли мулкий зиѐн етказилган бўлса, зиѐннинг ўрнини қоплаш 
тўғрисидаги масала фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал 
этилади. 
(577-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 
йил 
12 
сентябрдаги 
ЎРҚ-567-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— 
Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-
сон) 
Руҳий ҳолати бузилган ва умумий асосда даволанишга муҳтож бўлган 
шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш 
тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган тақдирда, суд бу ҳақда шахснинг 
турар жойидаги соғлиқни сақлаш органига дарҳол хабар қилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 



Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish