Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

522-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни 
қайтадан бошлаш учун асослар 
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими янги очилган 
ҳолатлар туфайли бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан бошланиши 
мумкин. 
Янги очилган ҳолатлар суднинг ҳукми ѐки ажрими қонуний кучга 
кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолатлардир. 
Янги очилган ҳолатлар қуйидагилардан иборат: 
1) жабрланувчининг ѐки гувоҳнинг била туриб ѐлғон кўрсатув ѐхуд 
экспертнинг била туриб ѐлғон хулоса берганлиги, худди шунингдек ашѐвий 
далиллар, тергов ва суд ҳаракатлари баѐнномаларининг ҳамда бошқа 
ҳужжатларнинг сохта эканлиги ѐки била туриб нотўғри таржима 
қилинганлиги қонунга хилоф, асоссиз ѐки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ѐки 
асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга 
кирган ҳукми билан аниқланганлиги; 
2) суриштирувчининг, терговчининг ѐки прокурорнинг қонунга 
хилоф, асоссиз ѐки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ѐки асоссиз ажрим 
чиқарилишига олиб келган жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлиги 
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги; 
3) муайян жиноят ишини кўриш чоғида судья томонидан содир 
этилган жиноий хатти-ҳаракатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми 
билан аниқланганлиги; 
4) ўз ҳолича ѐки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда 
маҳкумнинг айбсизлигидан ѐхуд у ҳукм этилганига нисбатан оғирлиги 
даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ѐхуд оқланган шахснинг 
ѐки ўзига нисбатан иш тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат 
берадиган бошқа ҳолатлар. 
523-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни 
қайтадан бошлаш муддатлари 
Маҳкумнинг фойдасини кўзлаб, айблов ҳукмини янги очилган 
ҳолатлар туфайли қайта кўриб чиқиш ҳеч қандай муддатлар билан 
чегараланмайди. 


Маҳкумнинг ўлими уни реабилитация қилиш мақсадида иш 
юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун монелик 
қилмайди. 
Оқлов ҳукмини ѐки ишни тугатиш ҳақидаги суд ажримини ѐки айблов 
ҳукмини жазонинг енгиллиги ѐки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш 
зарурлиги муносабати билан қайта кўришга фақат Жиноят кодексининг 
64-
моддасида
 белгиланган жавобгарликка тортишнинг ўтиш муддатлари 
давомида ва янги ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир йилдан 
кечиктирилмаган ҳолда йўл қўйилади. 
Янги очилган ҳолатлар очилган кун қуйидагича ҳисобланади: 
1) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 

— 3-
бандларида
 назарда тутилган ҳолларда — сохта далиллар тақдим этганликда, 
била туриб нотўғри таржима қилганликда ѐки иш бўйича тергов юритишда 
ѐхуд ишни судда кўришда жиноий суиистеъмол содир этганликда айбли 
шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган кун; 
2) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 
4-бандида
 назарда 
тутилган ҳолларда — янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш 
юритишни қайтадан бошлаш тўғрисида судга прокурор томонидан протест 
ѐки ушбу Кодекс 524-моддасининг 
биринчи қисмида 
назарда тутилган 
шахслар томонидан илтимоснома киритилган кун. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish