Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

509
6
-модда. Кассация инстанцияси суди мажлисида тарафларнинг 
иштироки 
Кассация инстанцияси судининг мажлисида қуйидагилар иштирок 
этиши шарт: 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ваколат 
берилган прокурор; 
ушбу 
Кодекснинг 
51
 ва 
52-моддаларида
 кўрсатилган 
ҳолларда, 
ҳимоячи. 


Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний 
вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва 
уларнинг вакиллари кассация инстанцияси судида ишни кўришда иштирок 
этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ѐки озодликни 
чеклаш тариқасидаги жазони ўтаѐтган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги 
тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд 
мажлисида бевосита ѐхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган 
ҳолда иштирок этиши мумкин. 
Кассация инстанцияси суди мажлисининг жойи, санаси ва вақти 
тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги жиноят 
ишини кўришга монелик қилмайди, суд мажлисида иштирок этиши шарт 
бўлган шахслар бундан мустасно. 
509
7
-модда. Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўриш 
тартиби 
Кассация инстанцияси судининг мажлиси раислик қилувчи томонидан 
очилади, у қандай жиноят иши ва кимнинг кассация шикояти, протести 
бўйича кўрилаѐтганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи 
суд таркибини эълон қилади, прокурорнинг, ҳимоячининг, суд мажлиси 
котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаѐтган бўлса, 
таржимоннинг фамилиясини, исмини ва отасининг исмини маълум қилади. 
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига 
уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда 
илтимосномалар бор-йўқлигини, кассация шикоятида, протестида баѐн 
этилган илтимосларни қувватлашини ѐки қувватламаслигини аниқлайди. 
Бундай илтимослар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради. 
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция, 
апелляция инстанцияси суди ҳукми, ажримининг, кассация шикоятининг, 
протестнинг мазмунини қисқача баѐн этиш билан бошланади. 
Судьянинг маърузасидан кейин суд кассация шикояти, протестини 
берган тарафларнинг маърузаларини ва бошқа тарафнинг эътирозларини 
эшитади. Бир нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати 
тарафларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. 
Агар берилган кассация шикоятлари орасида прокурорнинг кассация 
протести бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади. 


Кассация инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаѐтган 
прокурор кўриб чиқилаѐтган кассация шикоятлари юзасидан фикрини 
билдиради, протестда кўрсатилган важларни баѐн этади. 
Шундан кейин суд иш материаллари бўйича далилларни текширишга 
ўтади. Тарафлар кассация инстанцияси судига кассация шикоятида, 
протестида келтирилган важларни тасдиқлаб ѐки инкор этиб, қўшимча 
материаллар тақдим этишга ҳақли. 
Суд муҳокамаси якунланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига 
ўтади. 
Тарафларнинг маърузалари тугаганидан кейин суд маслаҳатхонага 
киради. 
Кассация инстанцияси судининг қарори ушбу Кодекснинг 
497
31
-
моддасида
 назарда тутилган тартибда қабул қилинади. 
Кассация инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу 
Кодекснинг 
497
31
-моддаси
 қоидаларига кўра амалга оширилади. 
Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида суд мажлисининг 
баѐнномаси 
тузилади. 
Баѐннома 
ушбу 
Кодекснинг 
426-
моддасида
 кўрсатилган муддатда тайѐрланиши керак. Баѐннома билан суд 
мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ва зарурат бўлганда ушбу 
Кодекснинг 
427-моддасида
 назарда 
тутилган тартибда унга доир ўз 
мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish