Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

устидан шикоят бериш 
Суриштирувчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар 
суриштирув бўлинмаси бошлиғига ѐки ишни тергов қилишда қонунларга 
риоя этилиши устидан назорат олиб бораѐтган прокурорга берилади. 
(46
1
-боб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-
442-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-
модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
47-боб. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари шунингдек терговга 
қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қонунларнинг ижро 
этиши устидан назорат 


(47-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 
сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 
943-модда) 
382-модда. Прокурорнинг ваколатлари 
Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда 
қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга 
оширилади. 
Жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриш 
ҳамда ҳал қилиш, текширишни амалга оширишнинг ушбу Кодексда 
белгиланган тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги суриштирув ва 
дастлабки тергов органларининг қонунларнинг ижро этилиши устидан олиб 
борадиган назоратининг соҳасидир. 
Суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг 
ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириб, прокурор ўз ваколати 
доирасида: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
суриштирув ва дастлабки тергов органларидан ҳамда терговга қадар 
текширувни ѐки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан 
ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, 
суриштирув, дастлабки тергов ишларининг боришига доир ҳужжатларни, 
материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; содир этилган 
ѐки тайѐрланаѐтган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул 
қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай 
даражада ижро этилаѐтганлигини ҳар ой камида бир марта текширади; 
(382-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
суриштирувчилар ва терговчиларнинг шунингдек терговга қадар 
текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф 
ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади; 
(382-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


жиноятларни тергов қилиш, эҳтиѐт чорасини танлаш, ўзгартириш ѐки 
бекор қилиш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида 
илтимоснома қўзғатиш жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи 
тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини 
бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ѐзма 
кўрсатмалар беради; 
(382-модданинг учинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 
03/18/476/1087-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
қамоққа олиш ѐки уй қамоғи тарзидаги эҳтиѐт чорасини қўллаш ѐхуд 
уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида судга 
илтимоснома киритади ѐки илтимосномага розилик беради ѐхуд қамоқда 
сақлаб туриш ѐки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида судга 
илтимоснома киритади; 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish