Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

352-модда. Тергов 
ҳаракатларини ўтказишда холисларнинг 
иштироки 
Дастлабки терговда олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, 
гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, 
кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини 
ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш камида икки 
нафар холис иштирокида амалга оширилади. 
Башарти бир тергов ҳаракатини бир неча терговчи ѐки терговчи ва у 
раҳбарлик қилаѐтган суриштирувчилар бир пайтнинг ўзида турли хоналарда 
ѐки бир-биридан анча узоқ жойларда ўтказаѐтган бўлсалар, ҳар бир терговчи 
ва суриштирувчи ҳузурида доимо камида икки нафар холис иштирок этиши 
лозим. 
Фуқаро терговчининг қонуний талабларини ва таклифларини 
бажаришдан 
бош 
тортаѐтганлигини 
ѐки 
терговчига 
қаршилик 
кўрсатаѐтганлигини ѐхуд дастлабки тергов юритиш тартибига тўғри 
келмайдиган бошқа ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар қилаѐтганини тасдиқлаш 
учун ҳам холислар таклиф қилинадилар. Ушбу Кодекснинг 
93-
моддасида 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
353-модда. Жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик 
мажбурияти 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ѐки унинг муайян 
қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли. 
Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаѐтган ѐки тергов 
ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ѐхуд тергов материаллари билан 
танишаѐтган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган 
маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият 
юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин. Тилхатда, шунингдек мазкур 
мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 
239-моддасига 
биноан 
жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади. 
(353-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 
йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-
сон, 514-модда) 


Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон 
қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас. 
Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти 
унинг гумон қилинувчи ѐки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига 
тааллуқли эмас. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish