Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Жабрланувчи ва бошқа шахсларнинг мол-мулкини



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

289-модда. Жабрланувчи ва бошқа шахсларнинг мол-мулкини 
реквизиция қилиш ва мусодара этиш 
Хусусий эгаликда бўлиши ман қилинган мол-мулк иш бўйича ашѐвий 
далил деб эътироф этилган бўлса, мулкдор тўғри ѐки ғайриҳуқуқий равишда 
қўлга киритганига қараб, у реквизиция қилинади ѐки мусодара этилади, яъни 
мол-мулк ҳақини тўлаш ѐки тўламаслик шарти билан суд томонидан бундай 
мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш 
ҳуқуқига эга бўлган тегишли давлат органига ѐки юридик шахсга берилади. 
35-боб. ҲУКМНИНГ МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ 
ҚИСМИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ 
290-модда. Мол-мулкни хатлаш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир 
қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ѐки суд 
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-
мулкини хатлаши шарт. Ашѐвий далил деб эътироф этилган мол-мулкни 
ўзлаштиришнинг, харж қилиб юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб 
ташлашнинг ѐки шикастлантиришнинг олдини олиш мақсадида ушбу мол-
мулк ҳам хатланади. 


(290-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 
йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-
сон, 173-модда) 
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгар 
оиласининг нормал турмушини таъминлаш учун зарур бўлган уй-жой, 
квартира, уй анжомлари ва жиҳозлари, кийим ва буюмлар хатланмайди. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Турар жойлар ѐки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк 
шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, 
Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, 
қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ѐхуд бу 
жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ѐки бошқа оғир, 
ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда — бу жойлар хатланади. 
(290-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-
I-сон 
Қонунига
 мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис 
Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда) 
Хатлаш мулкдорга ѐки мол-мулкнинг эгасига мол-мулкни тасарруф 
қилиш, зарур ҳолларда эса, ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон 
қилишдан ѐхуд мол-мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун 
бошқа шахсларга топширишдан иборатдир. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мол-мулкни хатлаш суриштирувчининг ѐки терговчининг қарори 
бўйича прокурор розилиги билан ѐхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни 
тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими бўйича амалга 
оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда мол-мулкни хатлаш 
прокурорнинг розилигисиз ҳам амалга оширилиши мумкин, лекин 
кейинчалик йигирма тўрт соат ичида прокурор қарор ва баѐннома нусхаси 
илова қилинган ҳолда хабардор қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар 
суриштирувчининг ѐки терговчининг прокурорга юборилган хабарномасида 
асослантирилиши лозим. 
(290-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 
йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-
сон, 439-модда) 
Хатлаш тўғрисидаги қарорда ѐки ажримда у ким томонидан, қачон ва 
қайси иш бўйича чиқарилгани, нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки 
хатланиши лозимлиги, фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланаѐтганда 
эса, хатланаѐтган мол-мулк суммаси ҳам кўрсатилади. 


Суриштирувчи ѐки терговчи ҳукмнинг мулкий ундириш ѐхуд мулкий 
йўсиндаги жазо қисмининг ижросини таъминловчи чораларни кўрмаган 
тақдирда, ишни юритаѐтган суд уларга бундай чораларни кўриш 
мажбуриятини юклайди. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин 
суриштирувчи ѐки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида 
тегишли ѐзув киритилади, мол-мулкни хатлаш ҳақида суд ажрими 
чиқарилгандан кейин эса, қонунчиликка мувофиқ ваколатли бўлган органлар 
томонидан уч сутка ичида шундай ѐзув киритилади. 
(290-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 
Фуқаровий даъвони қаноатлантирганда ѐки бошқа мулкий 
ундиришларни қўллаѐтганда ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, башарти 
олдин чора кўрилмаган бўлса, суд ҳукмнинг шу қисми ижросини 
таъминлайдиган чоралар кўриш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақлидир. 
Дипломатия 
ваколатхоналари 
биноларидаги 
ва 
дипломатия 
вакилларига қарашли мол-мулкни хатлашда ушбу Кодекснинг 
165-
моддасида 
назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish