Аннотация
Дастур 5А630101 – Атроф-муҳит муҳофазаси (саноат тармоқлари),
5А630104 - Оқова сувларни тозалаш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш
магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5630100 – Экология ва
атроф-муҳит муҳофазаси (саноатда)
таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув
йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тўзилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Рахимова Л.С.–ТошДТУ ―Эколгия ва атроф муҳит муҳофазаси‖
кафедраси мудири, т.ф.д., доцент.
Эшонқулов Р.А – ―Экология ва меҳнат муҳофазаси кафедраси‖ мудири,
PhD.
Якубов К.А. – ―Сув таъминоти, канализация ва сув ресурсларини
муҳофаза қилиш‖ кафедраси мудири т.ф.н., доцент
Дастур Муҳандислик технологиялари факультетининг 2020 йил 30
июндаги № 25 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва
тасдиқлашга тавсия этилган.
КИРИШ
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (саноатда)
бакалавриат
таълим йўналиши
–
фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, атроф-муҳитга
кўрсатилаѐтган антропоген таъсирларни камайтириш, корхоналарда атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, тозалаш
иншоотларини лойиҳалаш, мавжуд технологияларни такомиллаштириш,
экологик экспертизани ташқил қилиш воситалари ва усулларининг
мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси -
талабалар билимларини чуқурлаштириш ва атроф муҳитни ифлостантирувчи
манбаларни инвентаризация қилиш, саноат корхоналарида ҳосил бўладиган
газ-чанг, оқова сув ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш, атмосфера ҳавосини
газ ва чанг чиқиндиларидан тозалаш технологияларини яратиш, оқова сувлар-
ни тозалаш технологияларини ишлаб чиқиш, корхоналарда сувнинг ѐпиқ
занжирли тизимларини ташқил қилиш, қаттиқ чиқиндиларни утилизация
қилиш ва чиқиндисиз технологияларни ишлаб чиқиш, атмосфера ҳавоси,
оқова сувларни тозалаш, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш жиҳозларини
лойиҳалаш, атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид меъѐрий-ҳуқуқий
ҳужжатларни ишлаб чиқиш, алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш,
технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор педагогик
технологиялардан фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил
қилишдан иборатдир.
5А630101 – Атроф-муҳит муҳофазаси (саноат тармоқлари), 5А630104-
―Оқова сувларни тозалаш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш‖ магистратура
мутахассисликларига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув
режасига асосан 10 та махсус (ихтисослик) фанлари: ―Атроф муҳитни сифат
анализи ва мониторинги ‖, ―Саноат тармоқларида экологик бошқарув
асослари ва амалиѐти (Корхона ва атроф муҳит)‖, ―Лойиҳалаш ва экологик
экспертиза асослари‖, ―Саноат чиқиндиларини тозалаш технологиялари‖,
―Қаттиқ маиший чиқиндиларини утилизациялаш‖, ―Экологиянинг ҳуқуқий
асослари‖,
―
Саноатда ресурс тежамкор технологиялар‖, ―Сув манбалари ва
уларни муҳофаза қилиш‖, ―Оқоваларни оқизиш ва тозалаш тизимлари‖,
―Саноат корхоналарининг сув хўжалиги‖ бўйича тест саволлари шакл-
лантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида
батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |