III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
28
тури бўйича стационар ѐки мобил бўлишлари мумкин. Тақдим этиладиган
хизматлар бўйича ЙАТ овоз (радиотелефон) алоқаси, маълумотларни пакетли
узатиш ѐки объектларнинг жойлашишини аниқлаш хизматлари билан
ажратилади. Шунингдек, ЙАТ ўзларининг ишчи орбиталари баландлиги
бўйича синфларга бўлинади. Ҳозирги вақтда қўлланилаѐтган ЙАТ тизимлари
қуйидагилар: юқори орбитал (ѐки геостационар, ингл.
GEO
) - 40 минг
километр баландликдаги доиравий орбитали тизимлар, ўрта орбитал (ингл.
MEO
) - 5-15 минг километр баландликдаги тизимлар ва паст орбитал (ингл.
LEO
) - 700-1500 километр баландликдаги тизимлар.
ЙАТ ривожланиши ХХ асрнинг 70-йилларидан бошланиб, дастлаб
орбитага Marisat геостационар коинот аппарати (КА) чиқарилгандан кейин
авж олди. Дастлабки мобил ер станциялари (ЕС) махсус қўлланиш тизимлари
сифатида (денгиз, ҳаво, автомобил, темир йўл транспортлари учун) ишлаб
чиқилди ва фойдаланувчиларнинг чекланган сонига мўлжалланган эди.
Алоқанинг ишончлилиги юқори бўлмади, чунки ҳаракатдаги объектларнинг
энергия таъминоти паст эди ва мураккаб маҳаллий рельефларда ҳамда
жойнинг кичик ишчи бурчакларида алоқанинг барқарорлигини таъминлаш
қийин эди. Биринчи авлод ер станциялари (Inmarsat-A стандарти) махсус ва
корпоратив тармоқларни яратиш учун мўлжалланди.
Ҳаракатдаги ЙАТ соҳасида революцион ўзгаришлар 90-йилларнинг
бошларида бўлиб ўтди ва бундай ўзгаришларга қуйидаги учта омил сабаб
бўлди:
коинот дастурларининг тижоратлантирилиши;
паст ва ўрта орбитал КАлардан фойдаланиш;
рақамли сигнал процессорларидан фойдаланиб, рақамли алоқага
оммавий ўтиш.
Конверсия жараѐни илғор ҳарбий технологияларни тижорат
дастурларга киритиш ва жалб қилиш билан боғлиқ бўлди. Натижада паст
орбиталардаги (Iridium ва Globalstar) ва ўрта орбиталардаги (ICO) бир неча
глобал йўлдошли алоқа тизимлари, шунингдек, иккита регионал (AСeS ва
Thuraya) тизимлар ишга туширилди. Iridium шахсий йулдошли алоқа глобал
тизими 1998 йилнинг охирида ишга туширилди ва бор-йўғи бир ярим йил
атрофидагина ишлади. 2000 йилдан бошлаб учта: Globalstar шахсий
йўлдошли алоқа глобал тизими ва нафақат товушли алоқа, балки
маълумотларни ҳам узатишга мўлжалланган икки минтақавий - ACeS ва
Thuraya, тизимларини ишлатиш бошланди. Бир йилдан сўнг ICO (Inmarsat-P)
тизими ишга туширилди.
Ҳаракатдаги ЙАТ тизимларининг кейинги ривожланиши IMT-2000 ва
IMT-Advanced лойиҳалари доирасида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: