К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


боб. Географик қобиқни фаолиятини ва ўзгаришини



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

15 боб. Географик қобиқни фаолиятини ва ўзгаришини 
башоратлаш
 
 
 
 
 
 
 
 
242 
15.1. Башорат ҳақида тушунча
242 
15.2. Географик башорат усуллари
247 
15.3. Географик башорат турлари
251 
Адабиётлар рўйхати 
 
 
 
 
 
 
 
256 
 
 
 
 



 
Сўз боши 
 
«
Умумий ер билими» курси география факультетлари I-курс 
талабалари ўрганадиган асосий фанлардан биридир. Мазкур курс 
университетларда бакалавр-географлар тайёрлашда муҳим ахамиятга эга.
Бундан ташқари 
«
Умумий ер билими» курси университетларда 
география таълимининиг асоси бўлиб ҳисобланади ва географлар 
тайёрлашда табиий географиядан асосий йўлланма берадиган фандир. 
«География», «Картография ва ер кадастри» ва «Гидрометерология» 
мутахассисликлари ўқув режаси III-блоки таркибидаги 
«
Умумий ер 
билими» фанидан ҳозирги вақтда биронта ҳам дарслик ёки ўқув 
қўлланмаси мавжуд эмас. Мазкур фан бўйича ўзбек тилига таржима 
қилинган дарслик 1966 йилда нашр қилинган. Аммо у ҳозирги мавжуд 
ўқув дастурига мос келмайди. 
Фанни, жумладан география фанини ривожланиши ҳозирги пайтда 
жуда тез суратларда содир бўлмоқда. Геграфия фанида янги қонуниятлар, 
тушунчалар, атамалар ва тармоқлар вужудга келмоқда. Шунинг учун 
дарсликлар ва ўқув қўлланмалари мунтазам янгиланиб турилмаса 
тўлақонли мутахассисларни тайёрлаб бўлмайди. Ҳозирги пайтда умумий 
ер билими географик қобиқ хақидаги билимлар тизимидан иборат. Бундан 
ташқари у ер ҳақидаги тасаввурлар тизимини ва энг янги маълумотларни 
ўз ичига олади. Мазкур билимлар тизимига фазовий ер билими, Дунё 
океани табиий географияси, бошқарув тизимлари умумий назарияси 
концепциясини қўлланиши, географик қобиқда мураккаб бошқарув 
тизимларини бирлиги концепцияси киради. 
«
Умумий ер билими» курсининг мақсади умумсайёравий миқёсда 
географик жараёнларни бошқариш, табиий муҳитни яхшилаш, табиий 
ресурслардан оқилона файдаланиш учун географик қобиқни яхлит тизим 
сифатида ўрганишдир.
Шунга асосан мазкур курснинг вазифаси географик қобиқ, унинг 
таркибий қисмларини табиат комплекслари билан яхлит ҳолда ва ўзаро 
таъсиридаги фаолияти ҳақида билимлар беришдир. 
Олий география таълимида 
«
Умумий ер билими» қуйидаги 
вазифаларни бажаради: талабаларда географик дунёқараш ва фикрлашни 
асосларини шакллантириб, бўлажак географларни мураккаб касб билан 
таништиради: умумий ер билими географик қобиқ назариясидир. Мазкур 
назария хусусий географик таҳлилларнинг методологик асоси сифатида 
қўлланиши мумкин; 
«
Умумий ер билими» экологиянинг назарий асоси 
бўлиб хизмат қилади. Умумий экология эса Ердаги барча тизимларни 
аниқлаб берадиган муҳитни, мазкур муҳитда ҳаётни мавжудлигини 
таъминлайдиган ва ушбу муҳитда содир бўладиган ўзгаришларни ва бу 
ўзгаришларга инсон фаолиятини аниқлаб берадиган физик, химик, 



биологик ўзаро таъсирига таянади. 
«
Умумий ер билими» сайёрамизни 
вужудга келиши ва ривожланишини тадқиқ қиладиган ва аниқлаб 
берадиган фанлар гурухи-яъни эволюцион географиянинг назарий асоси ва 
манбаи бўлиб хисобланади; 
Мазкур курс умумтаълим мактаблари географик билимлари ва 
тасаввурлари билан географик қобиқ ўртасидаги ўзига хос кўприк 
вазифасни ўтайди. Бу эса умумий таббиётшуносликка кириш бўлиб 
ҳисобланади. 
Ҳозирги пайтда умумсайёравий экологик муаммоларнинг вужудга 
келиши ва уларни ечими муносабати билан мазур курснинг аҳамияти яна 
ҳам ортиб бормоқда. Бундай муаммолар БМТ ва бошқа халқаро 
ташкилотлар томонидан ҳам тасдиқланган. 
Дарсликда умумий ер билимининг объекти бўлган географик 
қобиқни ўрганиш бўйича асосий муаммолар ва энг янги илмий натижалар 
акс этган. 
Дарслик кириш, бешта қисм ва ўн бешта бобдан иборат. 
Дарсликнинг кириш қисмида фан, табиий география фанлари 
тизими, умумий ер билимининг ривожланиш тарихи, мақсади ва 
вазифалари ёритилган. 
Биринчи қисм иккита бобдан иборат бўлиб (1ва2) унда Олам ва Ер 
ҳақидаги умумий маълумотлар берилган: олам, осмон жисмлари; Қуёш 
тизими, сайёралар, Ернинг шакли ва ўлчамлари, харакати, Қуёш ва Ер 
алоқалари, ҳамда фазонинг Ерга таъсири очиб берилган. 
Дарсликнинг иккинчи қисми (3,4,5 боблар) географик қобиқнинг 
хусусиятлари, таркиби, бўйлама (литосфера, гидросфера, атмосфера, 
биосфера), кўндаланг (иссиқлик, иқлим минтақалари, табиат зоналари, 
ландшафтлар) тузилишига бағишланган. 
Учинчи қисмда (6,7,8,9,10,11 боблар) географик қобиқнинг 
хусусиятлари, харакат манбалари, иссиқлик манбалари, атмосферадаги, 
гидросферадаги, биосферадаги ҳаракатлар ҳамда географик қобиқдаги 
даврий ҳаракатлар тавсифи берилган. 
Географик қобиқнинг ривожланиш тарихи (12ва13 боблар) тўртинчи 
қисмда берилган. Унда географик қобиқнинг криптозойда ва фанэрозойда 
ривожланиши, ривожланиш манбаалари, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, муз 
босиш даврлари, Ер юзаси табиатининг ривожланиш тарихи очиб 
берилган. 
Охирги бешинчи қисм (14 ва 15 боблар) умумсайёравий жараёнларни 
бошқариш ва башорат қилишни географик асосларини тавсифига 
бағишланган. 
Кириш, 1, 2, 3, 5, 6, 8, 10, 11, 14, 15 боблар геграфия фанлари 
доктори Х.Ваҳобов, 9, 11 боблар география фанлари номзоди, доцент ў.қ 
Абдуназаров, 4 боб г.ф.д. Х.Ваҳобов, г.ф.н.доц. Абдуназаров, г.ф.н. 



доц.А.Зайнутдинов, 12, 13 боблар г.ф.д. Х.Ваҳобов, г.ф.н.доц. 
А.Зайнутдинов, катта ўқитувчилар А.Тўхлиев, Р.Юсупов томонидан 
тайёрланди. 
Мазкур 
дарсликнинг 
яратилишида 
умумий 
илмий-методик 
раҳбарлик г.ф.д. Х.Ваҳобов томонидан амалга оширилди. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish