Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet370/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
СУТ БЕЗЛАРИ 
 
Сутбезлари терининг кўриниши ўзгарган апокрин безларидан 
иборатдир.У 
терининг 
ҳосиласи 
бўлиб, 
эктодермадан 
келиб 
чиқишигақарамай 
фаолияти 
жиҳатидан 
аѐллар 
жинсий 
тизими 
биланчамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли уни жинсий тизим бўлимида 
ўрганилади. 
Тараққиѐти. 
Сут безларининг куртаклари ҳомила тараққиѐтининг 
иккинчи ойида эпидермиснинг бутун тана бўйлаб чўзилган иккитазич 
тизимчаси сифатида пайдо бўлади ва сут чизиғи деб номланади. Ҳар бир сут 
чизиқларининг олдинги юзасида эпидермис қалинлашиб сут нуқтасини 
ҳосил қилади. Эпидермал тизимчадан остида ѐтган мезенхимага 20-25 тача 


781 
эпидермал тизимча
ў
сиб киради. Уларнинг дистал охири шохланиб кетади ва 
сутбезларининг куртакларини ҳосил қилади. Ҳомиланинг туғилиш 
вақтияқинлашганда эпителиал ўсимталарнинг ичида бўшлиқҳосил бўлади. 
Бунинг натижасида найлар системаси вужудга келиб,уларнинг учлари 
кенгайиб, терининг юзасига очилади. Бу найларочиладиган жой уни қоплаб 
турган эпителий ҳужайраларининг мугузланиши ва тушиб кетиши 
натижасида аввал чуқурча шаклиниолади, туғилиш даврига келганда бу 
чуқурча текисланади.Кейинчалик шу соҳа эпителийсининг зўр бериб 
кўпайишинатижасида чуқурлик ўрнида сўрғич пайдо бўлади. Янги 
туғилганларнинг 
сут 
безлари 
тўла 
дифференциаллашмаган 
бўлишигақарамай, бир оз бўлса ҳам, секреция қобилиятига эгадир. 
Туғилгандан кейин бир неча кун сут безлари секретор фаолиятини бошлайди 
ва таркиби бўйича оғиз сутига яқин суюқлик ажратади.Бужараѐн узоққа 
чўзилмайди, дастлабки ҳафталарда тугайди. 
Балоғат ѐшига етгунча сут безлари ҳар икки жинсда бир 
хилтузилишга эга бўлиб, ривожланаѐтган эпителиал найлар жойлашган 
бириктирувчи тўқимадан иборат. Ҳар иккала жинсда сут безларининг 
тараққиѐтидаги фарқ балоғат ѐшига етганда бошланади
.
Ўғилболаларда без 
аппарати тараққиѐти, тўхтайди, редукциялашган ҳолатда қолади. Қиз 
болаларда эса без найларидан ѐки сутйўллари деб аталувчи найлардан ѐн 
ўсимталар ҳосилбўлади

уларнинг охирларида қопчасимон кенгаймалар-
секретор охирлари (альвеолалар) ѐки ацинуслар пайдо бўлади. Ҳамма 
безларзўрбериб катталашади ва йирик мураккаб най альвеолали без 
кўринишини олади. Бир вақтнинг ўзида бириктирувчи тўқимадаѐғ 
ҳужайралари йиғила бошлайди, бу сут безларига қавариқ шаклни беради. Сут 
безларининг тараққиѐти ва тузилиши 
ҳ
омиладорликва лактация даврида 
ниҳоясига етади. 
Шундай қилиб, аѐлларда сут безларининг тараққиѐти тухумдон 
фаолиятининг бошланиши билан боғлиқ. Климакс давридатухумдонда 


782 
гормон ҳосил бўлиши сусая бошлаганида сут безлари
ҳ
ам инволюцияга 
учрайди. 
Сут безлариниг тузилиши ва фаолияти ҳомиладорлик ва лактация 
билан боғлиқ бўлган даврийликка эга (расм 19.5), шу сабабли сут безининг 
уч ҳолатини фарқлаш мумкин: 1) балоғат ѐшида, яъни безнинг тинчлик 
давридаги тузилиши; 2) сут безининг ҳомиладорлик давридаги тузилиши; 
3)сут безининг лактация давридаги тузилиши. 
Ҳомиладор бўлмаган аѐл сут безининг тузилиши
. Тўла ривожланган 
сут безлари аѐлларда альвеоляр-найсимон тузилишга эгабўлиб, сўрғичдан 
радиал йўналган 15-25 та бўлакдан иборат. Ҳар бир бўлак бир-биридан 
ѐғҳужайраларига бой бириктирувчи тўқимали қатлам билан ажралган. Ҳар 
бир бўлим кенглиги 2-4,5 мм келадиган ўзининг сут йўли (ductus lactifer) га 
эга. Бу йўллар кўкракнинг пигментли майдони соҳасига келиб кенгаядива 
сут синуслари (sinus lactifer) ни ҳосил қилади. Улар сўрғичда торайиб, унинг 
чўққисида 0,4-0,7 мм диаметрдаги сут тешикларини ҳосил қилиб очилади. 
Сут тешикларининг сони сут йўлларининг сонидан камдир. Сут синуслари 
альвеолаларда ишланадиган сутнинг йиғилувчи резервуари ҳисобланади. 


783 
Расм 
19.5. 
Сут 
безининг 
ривожланишни 
турли даврларидаги 
тузилиши схемаси 
1,2,3 – балоғат ѐшига 
етгунга қадар сут 
бези 
альвеолалари, 
бўлакчалари, 
бўлаклари 
ва 
найларининг секин-
аста ривожланиши; 
4-ҳомиладорлик 
даврида сут бези 
тузилмаларининг 
жадал ривожланиши; 
5-лактация 
давридаги 
юқори 
секретор фаолликка 
эга сут бези
Ҳар бир бўлак, ўз навбатида, сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқима ѐрдамида кичик бўлакчаларга бўлинади. Ҳар бир бўлакча охирги 
секретор бўлимлар - альвеолалар ва сутйўлидан иборат. Бўлакчалараро 
бириктирувчи тўқимақатламларида коллаген толалар кам, ҳужайра 
элементлари мўлбўлиб, уларнинг орасида фибробласт, макрофаглар, семиз 


784 
ҳужайралар, лимфоцитлар ва эозинофиллар учрайди. Жинсий цикл давомида 
секретор бўлим охирларида маълум бир ўзгаришлар бўлибўтади. 
Альвеолаларнинг катталашуви овуляциядан бир неча кун олдин 
бошланиб, 20-кунгача давом этади. Аммо 22-23-кунлардан бошлаб, кўп 
альвеолаларда 
пролиферация 
жараѐни 
тўхтаб, 
кичиклашади. 
Менструациядан 9-10 кун ўтгандан кейин сут безларининг ўсиши янгитдан 
бошланади. 
Сут йўллари диаметрига қараб бир қаватли кубсимонѐки 
цилиндросимон эпителий билан қопланади. Сўрғичга яқинлашган сари 
эпителий икки қаторли бўлади, сут тешиги соҳасида у кўп қаватлига 
айланади. 
Сут безининг сўрғичи терининг бўртмасидан иборат бўлиб, унинг 
эпидермиси кучли равишда пигментлашган ва юқори қаватлари мугузланган 
эпителийдан иборат. Дерма сўрғич ва сўрғич атрофи соҳасида эпидермисга 
баланд сўрғичлар ҳосил қилиб ботиб киради. Мазкур соҳа капсулали нерв 
охирларига бой бўлиб, рецепторларнинг мўллиги лактация даврида сут бези 
асосий фаолиятининг нерв рефлектор механизмларга боғлиқ эканлигини 
кўрсатади. Сўрғичнинг асосида сўрғичнинг таранглашувига ѐрдам берувчи, 
сут чиқарув йўлининг оғзида жойлашган айлана силлиқ мушак толалари 
ѐтади. Бундан ташқари, сўрғич атрофи дермасидарадиал ѐтувчи мушак 
тутамларининг қисқаришидан сўрғичбўртиб туради. Сўрғич атрофидаги
майдонда тер ва ѐғ безлари ҳам мавжуд. 
Сут безларининг бириктирувчи тўқимаси қон томирларига бой. 
Сўрғич соҳасида, сўрғич веналарини қон билан тўлдириб, ўзига хос 
эрекцияни юзага келтирувчи артериоловенуляр анастомозлар жойлашади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish