Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
СУЯК КЎМИГИ 
 


534 
Суяк кўмиги марказий қон яратувчи орган бўлиб, эмбриондан кейинги 
(постэмбрионал) даврда қон ўзак ҳужайраларининг ягона манбаи бўлиб 
ҳисобланади. Бу ерда етук Т-лимфоцитлардан ташқари, бошқа қоннинг барча 
шаклли элементлари: эритроцитлар, гранулоцитлар, Б-лимфоцитлар ва қон 
пластинкалари (тромбоцитлар) етилади. 
 
Тараққиѐти.
Кўмикнинг ривожланиши тоғайнинг суякланиши билан 
параллел юз бериб, у эмбрион тараққиѐтининг иккинчи ойида дастлаб ўмров 
суягида пайдо бўлади. Кўмик куртаги даставвал периост томондан бўлажак 
суяк куртагига ўсиб кирувчи мезенхима ҳужайраларидан иборат бўлади. Шу 
йўл билан 3 ойда ясси суякларда (ўмров, қовурға, тўш, умуртқа ва бошқа 
суякларда), 4 ойда эса найсимон суякларда суяк кўмиги пайдо бўлади. 
Мезенхима дифференциаллашиб, микромуҳит ҳосил қилувчи ретикуляр 
тўқимага айланади. Бу тўқимага қон томирлар ўсиб кириб, синусоид 
гемокапиллярларни 
ҳосил 
қилади. 
Шу 
билан 
бирга 
мезенхима 
ҳужайраларидан қон томирлар атрофида қоннинг ўзак ҳужайралари ҳосил 
бўлади. Эмбрион тараққиѐтининг 6–7 ойларида суяк кўмигида қон яратилиш 
фаолияти бошланади ва унда асосан эритроцитлар, қисман гранулоцитлар ва 
қон пластинкалари ҳосил бўлади. Эмбрион тараққиѐтининг охирги ойларида 
найсимон суякларнинг диафиз қисмида жойлашган суяк кўмигида ѐғ 
ҳужайралари пайдо бўлади. Бу ҳужайралар бўлғуси сариқ суяк кўмигининг 
куртаклари ҳисобланади. Сариқ суяк кўмиги (илик) ѐш улғайиши билан 
кўпайиб бориб, найсимон суякларнинг диафизини тўлдиради ва деярли ѐғ 
ҳужайраларидан иборат бўлади. Ҳомила туғилиши пайтига келиб қизил суяк 
кўмиги марказий қон яратувчи аъзо сифатида хизмат қилади. 
 
Тузилиши.
Вояга етган организмда қизил ва сариқ суяк кўмиги 
фарқланади. Қизил суяк кўмиги қон яратувчи аъзо бўлса, сариқ суяк кўмиги 
соғлом организмда қон яратиш қобилиятига эга бўлмайди. Қизил суяк 
кўмиги барча ясси суяклар ғовак моддасини ва найсимон суякларнинг 
эпифиз қисмини тўлдириб туради. У организм умумий оғирлигининг 4–5 


535 
фоизини ташкил этади ва ўрта ҳисобда 3–3,5 кг атрофида бўлади. Қизил суяк 
кўмиги тўқ қизил рангли ва қонга нисбатан хийла қуюқроқдир. Унинг ярим 
суюқ ҳолатда бўлиши ундан суртмалар тайѐрлаб текшириш имкониятини 
беради. Кўмикни тирик организмдан пунксия усули билан олиб текшириш 
турли қон касалликларини аниқлашда ғоят муҳим аҳамиятга эга. 
Кўмикнинг асосини ѐки стромасини ретикуляр тўқима ташкил этади. 
Бу тўқиманинг ретикуляр ҳужайралари ўзига хос тўр ҳосил қилиб 
жойлашган. Тўр орасидан синусоид гемокапиллярлар ўтиб, уларнинг 
атрофида гемоцитопоэз жараѐнининг турли тараққиѐт босқичида бўлган 
ҳужайралар жойлашади (13.1-расм). Бу ҳужайралар орасида қоннинг ўзак, 
ярим ўзак ҳужайралари, миелопоэз ва лимфоцитопоэзининг бошланғич 
ҳужайралари ҳам бўлади. Аммо уларни морфологик жиҳатдан бир-биридан 
ажратиб бўлмайди, чунки уларнинг ўзига хос аниқ бирор-бир белгиси йўқ. 
Тузилиши жиҳатидан фарқланиши мумкин бўлган ҳужайраларга бласт 
ҳужайралар (эритробласт, миелобласт, монобласт, мегакариобласт, Б-
лимфобласт ва плазмобластлар), пронормоцитлар, промиелоцитлар, 
промегакариоцитлар, Б-пролимфоцитлар, проплазмоцитлар, нормоцитлар, 
миелоцитлар, мегакариоцитлар, метамиелоцитлар, плазмоцитлар ва қоннинг 
етук шаклли элементлари киради. Кўмикда тараққий этувчи қон ҳужайралари 
кўп ҳолларда оролчалар ҳосил қилиб жойлашади. Тараққиѐтнинг турли 
босқичларидаги эритропоэз ҳужайралари марказида макрофаг жойлашиб, 
эритробластик оролчаларни ҳосил қилади. Макрофаглар бу ерда 
эритробластлар учун «энага ҳужайра» вазифасини ўтайди. Гранулоцитопоэз 
ҳужайралари ҳам бир-биридан ажралган оролчалар шаклида жойлашади. 
Аммо бу оролчалар марказида макрофаг ҳужайраси бўлмайди. Кўмикда 
мегакариоцит ҳужайралари ўзининг йириклиги (60–100 мкм) ва бир-бирига 
туташиб кетган, бир неча бўлаклардан иборат йирик ядроси билан ажралиб 
туради. Этилаѐтган моноцитлар, Б-лимфоцитлар ва плазмоцитлар кўпинча 
ретикуляр ҳужайралар ва макрофаглар билан ўзаро алоқада бўлиб 


536 
жойлашади. Шуни таъкидлаш керакки, такомил этаѐтган ҳужайралар, 
айниқса, қон шаклли элементларининг охирги босқичлари, кўмикнинг 
синусоид гемокапилларлари ва посткапиллар синуслари ташқи деворига 
бевосита ѐндошиб ѐтади. Суяк кўмигининг синусоид гемокапилларлари 
йирик (диаметри 20–30 мкм) бўлиб, девори ясси эндотелий ҳужайралари 
билан қопланган. Эндотелий остидаги базал мембрана узуқ-узуқ бўлиб, 
унинг узилган қисми эндотелий орасидаги йўриқларга тўғри келади. Ана шу 
ѐриқлар орқали суяк кўмигида вояга этган қон шаклли элементлари кўмикдан 
қонга ўтади. Эндотелиал ѐриқлар қонга фақатгина этилган қон шаклли 
элементларини ўтказади. Бласт ҳужайралар, промиелоцитлар, ядроли 
нормоцитлар, миелоцитлар ва бошқа ўта ѐш ҳужайраларнинг қонга ўтиши 
фақатгина турли касаллик ҳолатларида кузатилади. Эндотелий ҳужайралари 
орасидаги ѐриқларнинг танлаб ўтказиш механизмлари мураккаб бўлиб, бу 
жараѐнда ўтаѐтган ҳужайра билан эндотелий ҳужайрадаги махсус 
рецепторларнинг мос келиши муҳим аҳамиятга эга. 
Сариқ суяк кўмиги асосан вояга етган одамларда бўлади ва найсимон 
суякларнинг диафиз қисмини тўлдиради. Унинг таркибини асосан ѐғ 
тўқимаси ташкил этиб, ѐғ ҳужайраларнинг цитоплазмасидаги пигментлари 
(липохромлар) унга сариқ тус беради. Соғлом организмда бу кўмик қон 
яратиш вазифасини ўтамайди. Лекин кўп қон йўқотган пайтда ва баъзи бир 
касалликларда сариқ суяк кўмигида гемоцитопоэз (яъни қон яратилиш) 
жараѐни содир бўлиши мумкин. Сариқ суяк кўмигининг қизил қисмига 
нисбатан миқдори ѐш ўтган сари кўпаяди. Бу жараѐн нерв, эндокрин 
системалар ва шу аъзолардаги микромуҳитга боғлиқ. 
Қариганда эса қизил суяк кўмиги ҳам секин-аста ѐғ ҳужайралари ва 
шиллиқ ишловчи ҳужайралар билан алмашина бошлайди. Шу туфайли қон 
ҳужайраларининг қайта тикланиши ѐш ѐки қари организмда турлича кечади. 
Ёш организмда қон ҳужайралари юқори даражада тикланиш (регенерация 
қилиш) қобилиятига эга бўлса, бу қобилият қари организмда анча сусаяди. 


537 
Расм 13.1. Қизил суяк кўмиғи. 
Азур II-зозин билан бўялган. 
1- гемопоэтик модда: 1.1 -
эритробластик оролча, 1.2 – 
ривожланаѐтган 
гранулоцит 
тўплами, 1.3 – мегакариоцит, 
1.4 – бласт шакллари, 1.5 – 
лимфоцитлар; 2 – строма 
моддаси: 2.1 – ретикуляр 
ҳужайралар, 
2.2 
– 
ѐғ 
ҳужайралар, 2.3 – макрофагдаги 
кармин 
доначалар; 

– 
томирлар:
3.1 – веноз синус, 3.1.1 - 
эндотелий,
3.2 
– синус бўшлиғидаги 
етилган 
қон 
шаклли
элементлари 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish