Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Макроглия 
Макроглия нерв найининг глиобластлари (спонгиобластлар) дан 
тараққий 
этади. 
Макроглияга 
эпендимоглия, 
астроцитарглия 
ва 
олигодендроглиялар киради.
Эпендимоглия ѐки эпендимоцитлар (ependymocyti) бош мия 
қоринчаларини ва орқа мия каналини қоплаб туради ҳамда эпителийга 
ўхшаш яхлит қатламни ҳосил қилади. Эпендима кўнчилик жойда бир 
қаватли бўлиб, призматик (цилиндрсимон) шаклдаги ҳужайралардан ташкил 


288 
топган(расм 8.6). Бошқа жойларда эса (бош миянинг III и IV қоринчалари 
ҳамда уларни боғлаб турувчи водопроводда) у кўп қаватли бўлиши 
мумкин. Эпендима остида миянинг оқ моддаси жойлашган. Қўшни 
эпендима ҳужайралари орасида тирқишсимон бирикишлар ва бирикиш 
белбоғчалари мавжуд бўлиб, зич бирикишлар йўқ, шу сабабли орқа мия 
суюқлиги ҳужайралар орасидан нерв тўқимасига ўтиши мумкин. 
Кўпчилик 
эпендимоцитларнинг 
апикал 
юзасида 
ҳаракатланувчи 
киприкчалар бўлиб, цереброспинал суюқликни оқимини ҳосил қилади. 
Кўпчилик эпендимоцитларнинг базал қисми текис, лекин айрим 
ҳужайралар базал қисмидан нерв тўқимасига чуқур кириб борувчи битта 
узун ўсимта тутади, киприкчалар деярли бўлмайди. Бундай ҳужайралар 
таницитлар, деб номланади. Улар айниқса III қоринчанинг тубида кўп 
бўлади. Ушбу ҳужайралар цереброспинал суюқликнинг таркиби 
тўғрисидаги маълумотларни гипофизнинг дарвоза венаси тизимининг 
бирламчи капиллярлар тўрига етказиб туради, деб ҳисобланади. Бош мия 
қоринчалари томирлар тўрининг эпендимаси орқа мия суюқлигини ҳосил 
қилади. Эпендимоцитларнинг цитоплазмаси кўп сонли митохондриялар, 
ядро устида жойлашган Голжи комплекси ва кучсиз ривожланган 
донадор эндоплазматик тўр тутади. 
Астроцитар глия ѐки астроцитлар (astrocyti,юнонча astron — юлдуз, 
сytos — ҳужайра) органеллалари кам бўлган, ўсимтали ҳужайралардир. 
Улар асосан таянч ва чегараловчи вазифаларни бажаради. Ўсимталарининг 
тузилишига кўра марказий нерв системасининг кулранг моддасида 
жойлашган протоплазматик астроцитлар (astrocyti protoplasmatici) ва оқ 
моддасида жойлашган толали астроцитлар (astrocyti fibrosi) тафовут 
қилинади. Протоплазматик астроцитлар кўп сонли кучли тармоқланган калта 
ва йўғон ўсимталар ҳамда оқиш думалоқ ядро тутади. Толали 
астроцитларкучсизтармоқланган 20-40 та узун ва ингичка ўсимталарга эга, 
уларда диаметри 10 нм бўлган оралиқ филаментлардан тузилган кўп сонли 


289 
фибриллалар мавжуд. Филаментларда глиал фибрилляр нордон оқсил 
аниқланади. 
Астроцитларнинг 
ўсимталари 
капиллярлар 
базал 
мембраналари, нейронлар танаси ва дендритлари томон йўналади, 
синапсларни ўраб, уларни бир-биридан ажратиб туради (расм8.5). Бундан 
ташқари миянинг юмшоқ пардаси томон йўналиб, субарахноидал бўшлиқ 
билан чегарадош бўлган, мия моддасини юмшоқ мия пардасидан ажратиб 
турувчи пиоглиал парда (базал мембрана) ни ҳосил қилади. Қон 
капиллярлари яқинида уларнинг ўсимталари охирги кенгаймалар – 
астроцитар оѐқчалар ҳосил қилиб тугайди ҳамда капиллярлар юзасини 
ҳамма томондан тўлиқ қоплаб, капилляр бўшлиғи билан миянинг нерв 
тўқимаси ўртасидаги ўзига хос тўсиқ – ―гематоэнцефалиқ барйер‖ни ҳосил 
қилишда қатнашади. Астроцитлар нейронларга муайян моддаларни 
транспорт қилиш системасини тутади, моддаларни тўплайди ва 
капиллярлардан нейронларга узатади, қон билан нейронлар ўртасида модда 
алмашинувини таъминлайди. Бундан ташқари астроцитлар нейронларнинг 
рецептор юзасини изоляция қилишда, тўқима суюқлигининг кимѐвий 
таркибини доимийлигини бошқаришда, пролиферация ва ўлган нейронлар 
ўрнини тўлдириш жараѐнларида қатнашади. Миянинг ривожланиши даврида 
ва нерв тўқимасининг регенерациясида астроцитлар аксонлар ўсишини 
таъминловчи бир қатор моддалар: нервларнинг ўсиш фактори (NGF), 
нейронлар ўсимталарининг узайишини тезлаштирувчи ламинин ва 
фибронектин каби моддаларни ажратади. 


290 
Расм 8.5.Астроцит ва 
нейронлар 
муносабати (схема).
1.Нейрон танаси 
2.Дендритлар 
3.Аксон 
4.Астроцит 
5.Олигодендроцит 
6.Аксоаксанал 
синапс.
7.Аксодендритик 
синапс 
8.Аксосоматик 
синапс9.Капилляр
10.Астроцит
периваскуляр оѐқчаси 
Олигодендроцитлар (oligodendrocyti) унча катта бўлмаган, кам (oligos 
– кам) сонли ва калта ўсимталар тутувчи ҳужайралар бўлиб, уларнинг 
ядроси астроцитларга қараганда анча кичик ва интенсив бўялади. 
Олигодендроцитлар кулранг моддада ҳам, оқ моддада ҳам учрайди(расм8.6). 
Кулранг моддада улар нейронлар таналари яқинида жойлашади. Оқ моддада
уларнинг ўсимталари миелинли нерв толаларининг миелин пардасини ҳосил 
қилади, 
шу 
билан 
бирга, 
периферик 
нерв 
системасининг 
нейролеммоцитларидан фарқли ўлароқ, битта олигодендролиоцит бир нечта 
аксонни миелин пардасини ҳосил қилишда қатнашиши мумкин. Битта 
ўсимта битта интернодал сегментни миелин пардасини шакллантиради. 
Олигодендроглиоцитлар цитоплазмаси электрон зич бўлиб, кўп сонли 


291 
митохондриялар, ривожланган Голжи комплекси, донадор эндоплазматик 
тўр цистерналари, жуда кўп микронайчалар тутади. Илгарилари фақат бир 
хил олигодендроглиоцитлар бор, деб ҳисобланилар эди. Ҳозирда уларнинг 
уч тури аниқланган: йирик оқиш ҳужайралар, майда қорамтир ҳамда оралиқ 
катталиқ ва зичликдаги ҳужайралар. Ушбу ҳужайралар турлари муайян 
умумий гистологик тузилишга, масалан, кўп сонли рибосома ва 
микронайчалар, ҳужайра танасидан чиқувчи ингичка тармоқланмаган 
ўсимталарга эга. Оқиш ҳужайралар ѐшлик даврида кўпроқ бўлади, катта 
ѐшлиларда эса фақат қорамтир ҳужайралар учрайди. Оқиш ҳужайралар ѐш 
ҳужайралар ҳисобланиб, нисбатан йирик бўлади. Кейинчалик уларнинг 
ҳажмлари кичиклашади ва оралиқ ҳужайраларга, сўнгра қорамтир 
ҳужайраларга айланади(расм 8.6). 
Расм 8.6. Глиоцитларнинг 
асосий турлари ва уларнинг 
нерв тизимидаги тўпламлари 
(схема). 
I. Кулранг модда 
II. Оқ модда 
III. Нерв тизимининг периферик 
бўлими. 
1-эпендимоцитлар,
2- қисқа ўсимтали астроцитлар,
3- қон томир, 
4- нейронларнинг танаси, 
5- микроглия 
6-нерв 
толаларининг 


292 
леммоцитлари 
7- 
МНТ 
оқ 
моддасининг 
толасимон астроцитлари 
8- периферик нерв тизими нерв 
толаларининг леммоцитлари 
9- 
нерв 
тугунларининг 
сателлитлари. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish