Банк резервлари
— бу банкларда сақланувчи нақд
пуллар, ҳамда марказий банкда сақланувчи фоизсиз
депозитлардир.
Банк ресурслари
– банкларнинг ихтиёрида бўлган ва улар
томонидан
кредит,
инвестициялар
ва
бошқа
актив
операциялари
учун
фойдаланиладиган
маблағларнинг
йиғиндиси. Б.р. ўз маблағлари ва жалб этилган маблағларга
бўлинади. Ўз маблағларига банкнинг устав ва заҳира
фондлари, бошқа фондлар киради. Жалб этилган ресурслар –
бу банк мижозлари (юридик ва жисмоний шахсларнинг) ҳисоб
– китоб, жорий, депозит ва бошқа ҳисоб варақларидаги
маблағлар,жамоат ташкилотлари, хилма-хил ижтимоий
фондларнинг маблағларидир. Эмиссия, оборотдаги пуллар,
бюджет маблағлари, аҳоли жамғармаларининг бир қисми,
валюта ва олтин заҳираларига қўйилган маблағлар Марказий
банк ресурслари ҳисобланади.
Банк сири -
банклар ўз мижозлари ва вакилларининг
операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир
маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг
барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакилларининг
банк операциялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига доир
маълумотларни сир сақлашлари шарт. Юридик шахслар ва
- 31 -
бошқа
ташкилотларнинг
операциялари
ҳамда
ҳисобварақларига
доир
маълумотномалар
ана
шу
ташкилотларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш
қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига
берилади. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва
омонатларига доир маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва
уларнинг
қонуний
вакилларига;
мижозларнинг
ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари
ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув
қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган
ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва
тергов органларига берилади. Ҳисобварақлар ва омонатнинг
эгалари вафот этганда ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга
доир маълумотномалар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси
банкка топширган васиятномасида кўрсатган шахсларга,
вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос
ишларини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл
фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса
— чет эл консуллик муассасаларига берилади. Банклар пул
маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар
тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш
билан
боғлиқ
бўлган
ахборотни қонун
ҳужжатларида
назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус
ваколатли давлат органига тақдим этади. Ҳизмат бурчи
юзасидан банк ахборотидан хабардор бўлган шахслар хизмат
сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Банклар ўз
мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги
зарур маълумотларни улар солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш
учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади.
Банклар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит
ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида тақдим
этади.
- 32 -
Do'stlaringiz bilan baham: |