Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Пенсия олиш ҳуқуқига эга оила аъзолари



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Пенсия олиш ҳуқуқига эга оила аъзолари
– боқувчиси 
вафот этганда унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз 
оила аъзолари. Бунда вафот этган боқувчининг 
қарамоғида(Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг 
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунинг 19 ва 20 -
моддалари) бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари 
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга 
бўлади. Бунда фарзандларга ва 19 - модданинг «в» 
бандида кўрсатиб 
ўтилган 
шахсларга 
пенсия 
улар 
боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар 
тайинланади.Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва 
эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ 
манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга 
бўладилар. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз 
аъзолари ҳисобланадилар: а) болалар, ака-укалар, опа-
сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан 
катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган 
бўлсалар. Бунда ака - укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг 
меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса; б) ота, она, ўгай ота, 
ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7 - моддада назарда 
тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар; в) 
ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан 
бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака - ука ёки опа - сингил, 
агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака -укалари, опа - 
сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш 
учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини 
берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва 


- 285 - 
ишламаса; г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни 
боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.Ўқувчилар 18 ёшга 
тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш 
ҳуқуқига эгадирлар.Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш 
ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар 
фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб 
қоладилар. Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота - оналаридан 
алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари 
пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўгай ота ва ўгай она, агар 
вафот этган ўгай ўғилни (қизни) 18 ёшга тўлгунга қадар 
камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва 
она сингари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.Ушбу 
Қонуннинг вафот этганлар оилаларига тааллуқли ҳамма 
қоидалари бедарак йўқолганларнинг оилаларига ҳам, агар 
боқувчининг 
бедарак 
йўқолганлиги 
белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, тегишли равишда 
жорий 
қилинади. 
(Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 
қонунинг 19 - моддаси). 
Пеня
(лот. - жазо) - маълум тўловларни ўз вақтида 
тўланмагани ёки белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида 
бажарилмаганлиги учун қўлланиладиган жазо. Масалан, 
счетлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда харидор томон 
маҳсулот етказиб берувчига кечиккан ҳар бир кун учун 
тўланиши лозим бўлган асосий суммага яна қўшимча равишда 
0,03 фоиз пеня тўлаб боради ва ҳ.к. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish