Кредит экспанцияси -
кредитни (қарзни) экспанция
қилиш, кенгайтириш, ёйиш, тарқатиш - иқтисодий тушкунлик
даврида “арзон пул” сиёсатини ўтказиш ёки берилаётган
қарзлар учун олинадиган устамалар миқдорини камайтирнш
йўли билан мамлакат иқтисодий қувватини ошириш
мақсадида амалга ошириладиган тадбир. Бунинг оқибатида
капитал сарфлар миқдори ортади; ишсизлар сони камаяди;
мамлакат аҳолисинииг иш фаоллиги ошади.
Кредит - нота – қарз - нота -
ўзаро олди-бердиси бўлган
томонлардан бирининг икккинчисига жўнатадиган билдириш
хати. Уни юбориш орқали тўлов мажбуриятлари асосида
белгилангаи суммани тўлаш талаб қилинади.
Кредитор
– бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
хатарлардан воз кечган сармоядордир.
Кредиторларнинг Лондон клуби
– хусусий тижорат
банкларининг халқаро уюшмаси. ХХ асрнинг 70 - йилларида
бир қатор мамлакатларнинг ташқи қарзлардан қутулиш учун
доимий тўловни амалга ошира олмаслиги билан боғлиқ
масалаларни ҳал этиш мақсадида тузилган. Париж клубидан
фарқли равишда, унинг кредитлари давлат кафолати ёки
қарздор давлатларнинг учрашувларини ташкил этади, бу
масалалар билан бевосита шуғулланадиган қўмита тузади.
Томонлар ўртасида битимга эришиш ва унинг кейинги
амалиётига мувофиқ заёмларнинг кредит ставкалари
- 213 -
(миқдорлари) фоизи бўйича келишиб олиш ёки қарзни қайта
кўриб чиқиш масаласи юзасидан қарорлар ишлаб чиқишга
интилади.
Кредиторларнинг Париж клуби –
Халқаро валюта
фонди (жамғармаси)
бошқарувчилар кенгаши қарори билан
1961 йилда Парижда тузилган кредитор давлатларнинг
ҳукуматлараро ташкилоти. Уни таъсис этиш тўғрисидаги
битим АҚШ, Англия, Франция, Япония, ГФР, Италия, Белгия,
Нидерландиява Швеция (1964 йили Канада, 1982йили
Швейцария қўшилган) вакиллари томонидан ХВФнинг
кредитлар тўғрисидаги бош битими имзолангандан кейин
1962 йили октябрьойида кучга кирган. Уни ташкил этишдан
мақсад- инқирозли вазиятда ушбу клубга мурожаат этган
мамлакатларга кредит бериш йўли орқали ХВФнинг валюта-
кредит ресурсларини кўпайтиришдан иборат. Ҳозирги вақтда
клуб ХВФ сиёсатини белгиловчи органга айланиб қолди.
Бошқарув органи ва штаб-квартирасига эга эмас. Аъзо
давлатлар Молия вазирлари ва уларнинг ўринбосарлари,
Марказий банклари бошқарувчилари, ХВФ директори, ЕИК ва
бошқа вакиллар иштирокида кенгаш ўтказади. Ҳозирги пайтда
давлат кредитлари бўйича кўп томонлама музокаралар
ўтказиш орқали жаҳон иқтисодий муаммоларни тартибга
солиш учун хизмат қилади. Ташкилот нодавлат сиёсий
ташкилот мақомига эга эмас. Париж клуби халқаро ҳуқуқ
субъекти, ҳукуматлараро ташкилот сифатида ҳам эътироф
этилмаган. Бунинг таркибига ОЭСР аъзолари бўлган кредитор
давлатлар, шунингдек, араб ва Лотин Америкасидаги айрим
мамлакатлар ҳам киради. Кузатувчилар сифатида клуб
мажлисларида Халқаро валюта жамғармаси, ХТТБ ва
БМТнинг Савдо ва ривожланиш конференцияси (ЮНКТАД)
қатнашади. Ташкил бўлган даврдан буён Париж клуби 50дан
ортиқ мамлакатнинг умумий миқдори 100 миллиард доллар
миқдоридаги қарзини ундириб берган. Клуб мажлислари ҳар
ойда ўтказилади, барча қарорлар консенсус тамойили асосида
қабул қилинади. Россия собиқ Иттифоқ қарзларининг
- 214 -
меросхўри бўлгани сабабли Лондон ва Париж клублари билан
мулоқотда бўлиб, бу қарзларни узиш бўйича музокаралар
олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |