Microsoft Word Iqtisodiy protsessual Kodeks



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/205
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#65468
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   205
Bog'liq
Iqtisodiy protsessual Kodeks

163
1
-модда. Судгача мажлис
Судгача мажлис ўтказиш чоғида судья:
1) даъвогарни ўзи арз қилган талабларнинг моҳияти бўйича сўроқ қилади, ундан 
жавобгар билдириши мумкин бўлган эътирозларни аниқлайди ва, агар бу зарур бўлса, 
даъвогарга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади, шунингдек арз қилинган 
талабларидан воз кечиш ҳуқуқини ҳамда воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;
2) ишнинг ҳолатлари бўйича жавобгарни сўроқ қилади, даъвогарнинг талабларига 
қарши унинг қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан 
тасдиқланиши мумкинлигини аниқлайди, шунингдек жавобгарга даъвогарнинг талабларини 
тан олиш ёхуд қарши талаблар қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради, жавобгарга иш юзасидан 
ёзма тушунтиришлар тақдим этишни таклиф қилади. Жавобгарнинг ёзма тушунтиришларни 
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.


ва далилларни тақдим этмаганлиги, шунингдек суд мажлисига келмаганлиги ишни ишдаги 
мавжуд далиллар бўйича кўриш учун тўсқинлик қилмайди;
3) тарафлардан келишув битимини тузиш эҳтимолини ёки низони ҳал қилишнинг 
муқобил усуллари эҳтимолини аниқлайди ва уларнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиради;
4) ишнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда суд муҳокамасининг прогноз 
қилинаётган, шу жумладан низони ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган илтимосномалар ва 
ҳужжатларни судга топшириш,гувоҳлар мавжуд бўлганда уларнинг рўйхатларини алмашиш 
муддатларини назарда тутувчи жадвалини аниқлайди;
5) суд мажлисида ҳозир бўлган тарафлар ва бошқа манфаатдор шахслардан улар 
ўртасида ушбу ишнинг судга тааллуқлилиги масаласи бўйича келишув, ушбу Кодекснинг 
163-
моддасида 
назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигини 
аниқлайди.
Судгача мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида тарафлар ва бошқа манфаатдор 
шахслар хабардор қилинганлик фактини қайд этишни таъминлайдиган суд чақирув қоғозлари, 
буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва бошқа алоқа воситалари орқали 
хабардор қилинади.
Судгача мажлис ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилиб, унда қуйидагилар 
кўрсатилади: судгача мажлис ўтказилган йил, ой, сана ва жой; ишни юритаётган суднинг 
номи; судьянинг ва мажлис котибининг (судья ёрдамчисининг ёки катта ёрдамчисининг) 
фамилияси ҳамда исми-шарифининг бош ҳарфлари; тарафлар, бошқа манфаатдор шахслар 
ҳақидаги ва уларга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги тўғрисидаги 
маълумотлар; тарафлар томонидан берилган тушунтиришлар.
Тарафлар келмаган тақдирда, судья ушбу Кодекс 163-моддасининг 
биринчи 
ва 
иккинчи қисмларида 
кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширади. Бундай ҳолда судгача 
мажлис баённомаси тузилмайди.
Ушбу Кодексда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, судгача мажлисда 
иш юритиш тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши 
мумкин. 
(163
1
-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-541-сонли 
Қонунига 
асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/541/3179-
сон) 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish