341-модда. Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш
Ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг
аризасига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин.
Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро
варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар
берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга
оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд
буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган
ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш
тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган
кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза судга
келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган
кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг
127-моддасида
назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги,
аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси
ундирувчи ва қарздорга юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
335 — 337-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг
43-моддаси
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд
ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим
масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг
5-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда
иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида»ги қарорининг
18-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015
йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг
29-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |