Microsoft Word Iqtisodiy protsessual Kodeks


-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/205
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#65468
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   205
Bog'liq
Iqtisodiy protsessual Kodeks

327-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар 
бўйича қайта кўриш асослари 
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш 
учун асослар қуйидагилардан иборат: 
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум 
бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон 
кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга 
кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган 
суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни 
кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган 
жиноий қилмишлари; 
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича 
суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган 
суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
 325

328

329-моддалари

 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар 
бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти 
тўғрисида»ги қарорининг 
6
 ва 
7-бандлари

328-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича 
қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати 
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш 
тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун 
асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, ишда иштирок 
этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилади. 
Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок 
этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади. 
Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан мурожаат қилган 
шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган 
ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни 
ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши мумкин. 
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган 
аризалар кўриб чиқилмайди. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
329 — 332-моддалари

 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар 
бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти 
тўғрисида»ги қарорининг 
8 — 10-бандлари


Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish