Microsoft Word Iqtisodiy protsessual Kodeks


-модда. Назорат шикоятининг (протестининг) мазмуни



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/205
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#65468
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   205
Bog'liq
Iqtisodiy protsessual Kodeks

311-модда. Назорат шикоятининг (протестининг) мазмуни 
Назорат шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак: 
1) назорат шикояти (протести) берилаётган суднинг номи; 
2) шикоятни (протестни) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг 
исми), унинг ишдаги процессуал ҳолати; 
3) ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг 
исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 
4) ишни биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияларида кўрган судлар ва улар 
қабул қилган қарорларнинг мазмуни; 
5) устидан шикоят берилаётган (протест келтираётган) суд ҳужжати; 
6) суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар, важлар келтирилган 
ҳолда; 
7) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси. 
Ишда иштирок этмаган шахснинг назорат шикоятида қонуний кучга кирган суд 
ҳужжати билан унинг қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонуний манфаатлари 
бузилганлиги кўрсатилиши керак. 
Назорат шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланиши 
керак. Вакил томонидан тақдим этилган шикоятга ишончнома ёки унинг ваколатини 
тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади. Протест у келтирилган мансабдор шахс 
томонидан имзоланиши керак. 
Назорат шикоятига иш бўйича қабул қилинган, суд ҳужжатларининг кўчирма 
нусхалари ва шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга 
юборилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинади. 
Назорат шикоятига белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ҳамда почта 
харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
307 — 310-моддалари

312-модда. Назорат шикоятини ўрганиш 
Ушбу Кодекснинг 
307

308
,
310 
ва 
311-моддаларида 
белгиланган қоидаларга мувофиқ 
берилган назорат шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан 
ўрганилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси назорат шикоятини унга илова қилинган 
материаллар, зарур бўлган ҳолларда эса талаб қилиб олинган иш ҳужжатлари билан бирга 
ўрганади. 
Назорат шикоятини ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди судьяси: 
1) назорат шикоятини ушбу Кодекс 313-моддасининг 
биринчи қисмида 
назарда 
тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида; 
2) назорат шикоятини қабул қилишни ушбу Кодекс 
314-моддасида 
назарда тутилган 
асосларга кўра рад этиш ҳақида; 
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.


3) агар суд ҳужжатларини назорат тартибида текшириш асослари мавжуд бўлмаса, 
назорат шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича 
судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Бунда 
назорат шикояти, шунингдек шикоят қилинаётган суд ҳужжатларининг кўчирма нусхалари 
назорат инстанцияси судида қолади; 
4) назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш 
тўғрисида ажрим чиқаради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси назорат шикоятини қайтариш тўғрисида 
ва қабул қилишни рад этиш ҳақида беш кундан кечиктирмай ажрим чиқаради, назорат 
шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов 
ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида ва назорат шикоятини иш 
юритишга қабул қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида эса 
шикоят Ўзбекистон Республикаси Олий судига келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кундан 
кечиктирмай ажрим чиқаради. 
Ажримнинг кўчирма нусхаси назорат шикоятини берган шахсга ва ишда иштирок 
этувчи шахсларга ажрим чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 
197-моддасида 
назарда тутилган тартибда юборилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
307 — 311-моддалари
, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар 
тўғрисида»ги Қонунининг 
24 — 26-моддалари
, Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура 
тўғрисида»ги Қонуни 
34 — 36-моддалари


Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish