299-модда. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш чегаралари
Суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация
инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
283
,
294
,
297-моддалари
.
300-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриш муддати
Суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) у иш
юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб
чиқилади.
Алоҳида ҳолларда суднинг ҳал қилув қарори устидан кассация шикоятини
(протестини) кўриб чиқиш муддати суд раиси томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши
мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
283
,
294
,
297-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 283-
сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг
24.2-банди
.
301-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
3) ушбу Кодекс 302-моддаси тўртинчи қисмининг
4-бандида
назарда тутилган асос
мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни ҳал қилув қарори бекор
қилинган суд инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга;
4) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
5) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга
ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
283
,
294
,
297
,
299
,
302-моддалари
.
Do'stlaringiz bilan baham: |