280-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.
Апелляция инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) апелляция инстанцияси судининг номи, қарорни қабул қилган суд таркиби, суд
мажлиси котиби;
2) ишнинг рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;
3) апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми,
отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;
4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд
процесси бошқа иштирокчиларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) низо предмети;
6) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, уни қабул
қилган судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;
7) иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қисқача баёни;
8) апелляция шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар;
9) апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;
10) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг
тушунтиришлари;
11) апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу
ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда
амал қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу
далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар;
12) агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки қисман
ўзгартирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди унинг хулосаларига қўшилмаганлигининг
сабаблари;
13) агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, биринчи инстанция суди
томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар;
14) апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар.
Апелляция инстанцияси судининг қарорида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида
суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилади.
Суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган
тақдирда, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ишни янгидан кўраётган суд
томонидан ҳал этилади.
Апелляция инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи
шахсларга у қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ушбу Кодексининг
188-моддасида
назарда тутилган тартибда юборилади.
Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
177
,
259
,
260
,
267
,
274
,
277 — 279-моддалари
.
Do'stlaringiz bilan baham: |