III БЎЛИМ. ЧЕТ ЭЛЛИК ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ 31-боб. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни кўриб чиқишнинг умумий қоидалари 239-модда. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судларининг чет эллик шахслар иштирокидаги ишлар бўйича ваколатлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари иқтисодиёт соҳасида чет эл
ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар
(бундан буён матнда чет эллик шахслар деб юритилади) иштирокида юзага келадиган низолар
бўйича ишларни қуйидаги ҳолларда кўриб чиқади, агар:
1) жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ёки яшаётган бўлса ёхуд
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жавобгарнинг мол-мулки бўлса;
2) чет эллик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида жойлашган бўлса;
3) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажарилиши лозим бўлган ёки
бажарилган шартномадан келиб чиққан бўлса;
4) талаб чет эллик шахс томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир
бўлган бошқа ҳолат билан мол-мулкка зарар етказилиши туфайли юзага келган ёхуд зарар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган бўлса;
5) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асоссиз бойлик орттиришдан юзага
келган бўлса;
6) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги иш бўйича даъвогар Ўзбекистон
Республикасида турган бўлса;
7) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган қимматли қоғозларнинг
муомаласи билан боғлиқ муносабатлардан юзага келган бўлса;
8) юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича аризачи
ушбу фактнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжудлигини кўрсатаётган бўлса;
9) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номлар ва бошқа объектларни давлат
рўйхатидан ўтказиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида хизматлар кўрсатиш билан
боғлиқ муносабатлардан юзага келган бўлса;
10) бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ёки фуқароси билан чет
эллик шахс ўртасида ушбу Кодекснинг
241-моддасида
белгиланган қоидалар бўйича тузилган
битим мавжуд бўлса.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари иқтисодиёт соҳасида чет эллик шахслар
иштирокида юзага келган низолар бўйича ишларни ва низоли ҳуқуқий муносабатнинг
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди билан алоқаси мавжуд бўлган бошқа ҳоллардаги ишларни
кўради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари, шунингдек иқтисодиёт соҳасида чет
эллик шахслар иштирокида юзага келадиган ва ушбу Кодекснинг
240-моддасига
мувофиқ
уларнинг мутлақ ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам кўради.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқиш учун
иқтисодий суд томонидан қабул қилинган иш, гарчи иш юритиш давомида ишда иштирок
этувчи шахсларнинг жойлашган ери ёки яшаш жойи ўзгариши ёхуд бошқа ҳолатлар
муносабати билан иш чет давлат судининг ваколатига тааллуқли бўлса-да, мазмунан
кўрилиши керак.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-моддаси , Мазкур Кодекснинг 240 — 243-моддалари , Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1167-моддаси . LexUZ шарҳи Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги 5-сонли «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги қарори .