Microsoft Word Iqtisodiy protsessual Kodeks


-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/205
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#65468
TuriКодекс
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   205
Bog'liq
Iqtisodiy protsessual Kodeks

29-боб. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро 
варақаси бериш тўғрисидаги ишларни юритиш 
228-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун 
ижро варақаси беришнинг умумий қоидалари 
Ушбу бобда белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик 
судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш 
тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси 
тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан 
иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
229 — 232-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик 
судлари тўғрисида»ги Қонунининг 
50

51-моддалари
.
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ 
ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 12-
бандининг 
еттинчи хатбошиси

229-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун 
ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилади ва ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси 
тарафларидан қайси бирининг фойдасига қабул қилинган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили 
томонидан имзоланиши керак. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 
1) ариза берилаётган иқтисодий суднинг номи; 
2) ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби, жойлашган 
ери; 
3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), 
жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана; 
5) ариза билан мурожаат этган ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал 
қилув қарорини олган сана; 
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги талаб. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон манзил ва бошқа 
маълумотлар кўрсатилиши мумкин. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 
1) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган кўчирма нусхаси. Доимий 
фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори кўчирма нусхаси мазкур ҳакамлик 
судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг 
кўчирма нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши 
керак; 
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный 
рису нок . Возможно, эт от файл 
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о 
ссылк а у к азывает на правильный 
файл и верное размещ ение.


2) ҳакамлик битимининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси; 
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи, агар аризачи уни тўлашдан озод 
қилинган бўлмаса, ҳамда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига 
топширилганлиги ҳақидаги хабарнома ёки унинг юборилганлигини тасдиқловчи бошқа 
ҳужжат. 
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро 
варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафининг вакили томонидан 
берилган бўлса, аризага вакилнинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи 
ишончнома илова қилинади. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси 
бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати 
тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат 
иқтисодий суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, 
ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. 
Ушбу Кодекс 228-моддасининг 
иккинчи қисми 
талабларига риоя этилмаганда, 
шунингдек ушбу модданинг 
олтинчи қисмида 
назарда тутилган ўтказиб юборилган муддатни 
тиклаш рад этилган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш 
учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ушбу Кодекснинг 
154-
моддасида
назарда тутилган қоидалар бўйича рад этилади. 
Ушбу Кодекс 37-моддасининг 
тўртинчи қисмида
, ушбу модданинг 
биринчи

иккинчи

тўртинчи
ва 
бешинчи қисмларида 
назарда тутилган талабларга риоя этилмаганда, шунингдек 
ариза олти ойлик муддат ўтгач берилган тақдирда ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш 
тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини 
мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 
155-
моддасида 
назарда тутилган қоидалар бўйича аризачига қайтарилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
228

230 — 232-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик 
судлари тўғрисида»ги Қонунининг 
50

51-моддалари
.
 LexUZ шарҳи 
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
2012 йил 15 июндаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун 
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 
8

9-бандлари
, 19-бандининг 
биринчи хатбошиси
,
 20-бандлари


Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish