27-боб. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш
215-модда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида мурожаат қилиш
ҳуқуқи
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат
қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 68-моддасининг
иккинчи қисми
.
216-модда. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриш
Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда
тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда
кўрилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
215
,
217 — 222-моддалари
.
217-модда. Ҳуқуқий таъсир чоралари
Ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва
(ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг
олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш,
тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг
ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий
санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик
фаолиятининг
айрим
турлари
билан
шуғулланиш
учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни)
бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар)
мустасно.
Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши
мумкин.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
215
,
216
,
218 — 222-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
28.12.2007 йилдаги «Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида»ги 172-сонли Қарори 1-бандининг
2-хатбошиси
.
Do'stlaringiz bilan baham: |