Microsoft Word Iqtisodiy protsessual Kodeks


-модда. Рад қилиш ҳақидаги аризалар



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/205
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#65468
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   205
Bog'liq
Iqtisodiy protsessual Kodeks

22-модда. Рад қилиш ҳақидаги аризалар 
Ушбу Кодекснинг 
20 
ва
21-моддаларида 
кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, 
прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида 
арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни 
рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси 
котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин. 
Ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақидаги ариза асослантирилган бўлиши ва ишни 
мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши лозим. 
Ишни кўриш давомида ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақида ариза беришга 
ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш учун асос ўзини ўзи рад қилиш ёхуд рад қилиш ҳақида 
ариза берган шахсга ишни мазмунан кўриш бошланганидан кейин маълум бўлиб қолган 
тақдирда йўл қўйилади. 
Айни бир шахс томонидан айни бир асослар бўйича такроран рад қилиш 
билдирилиши мумкин эмас. Такроран рад қилиш билдирилган тақдирда, у кўриб чиқилмайди. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
19 — 21

23

24-моддалари
, 42-моддасининг 
биринчи хатбошиси

165-моддасининг 
биринчи

олтинчи хатбошилари

23-модда. Рад қилиш тўғрисидаги аризани ҳал этиш тартиби 
Рад қилиш тўғрисида ариза берилган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи 
шахсларнинг, шунингдек агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни 
хоҳласа, унинг фикрини эшитади. 
Ишни якка тартибда кўраётган судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала суднинг раиси, 
бир таркибли судда эса шу судья томонидан ҳал қилинади. 
Иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад 
қилиниши талаб этилаётган судьянинг иштирокисиз суд таркибининг кўпчилик овози билан 
ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, 
судья рад қилинган ҳисобланади. 
Бир нечта судьяни ёки ишни кўраётган суднинг бутун таркибини рад қилиш 
тўғрисидаги масала шу суд таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. 
Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котибининг ва таржимоннинг ўзини ўзи 
рад қилиши ёки уларни рад қилиш тўғрисидаги масала ишни кўраётган суд томонидан ҳал 
этилади. 
Судьянинг ўзини ўзи рад қилиши тўғрисидаги масала ушбу моддада назарда тутилган 
тартибда суд томонидан ҳал этилади. 
Рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 
19 — 22

24

195-моддалари


Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish