32
100 китоб тўплами
ҳисобланади. Шудгорлаш тупроқнинг
барча хусусиятлари-
га: агрофизик, агрокимёвий, биологик хоссаларига ижобий
таъсир этади.
Шудгорлаш ўз вақтида сифатли амалга оширилганда туп-
роқнинг донадорлиги, ҳажм массаси, сув хоссалари, ҳаво алма-
шинуви, микробиологик жараёнлари сезиларли яхшиланади.
Шудгорлаш ўтказилиш вақтига қараб: кузги шудгорлаш
ва баҳорги шудгорлашга бўлинади. Аксарият деҳқончилик
олиб бориладиган ҳудудларда кузги шудгорлаш ўтказилади.
Шимолий ҳудудда, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республика-
сида асосий катта майдонлар кучли шўрланган бўлгани учун
экишдан олдин икки марта шўр ювилади. Бундай майдон-
ларда далада икки марта кузда ва баҳорда шўр ювилади. Шу
туфайли шимолий ҳудудда баҳорда шудгорлаш ўтказилади.
Шунингдек,
бир ярусли плугларда шудгорлаш, икки
ярусли чимқирқарли плугларда шудгорлаш ва тупроқни
ағдармасдан шудгорлаш усуллари мавжуд.
Шудгорлаш чуқурлиги ҳам тупроқ-иқлим шароитига қа-
раб белгиланади.
Ерни шудгорлаш жараёни
• Бегона ўтлар билан кучсиз зарарланмаган ёки зарар-
ланмаган, механик таркиби енгил бўлган ҳудудларда туп-
33
Буғдой
етиштириш
1–
китоб
роққа юза ишлов берилади ёки 28-30 см чуқурликда шудгор
қилинади.
• Бегона ўтлар билан ўртача зарарланган, механик тар-
кибига кўра ўртача соз тупроқларда тупроққа икки ярусли
плугларда 30-35 см чуқурликда асосий ишлов берилади.
Текислагичлар билан текислангандан сўнг мола боро-
налашни амалга ошириш лозим.
Кўп йиллик бегона ўтлар билан: ажриқ, ғумай, қамиш би-
лан зарарланган, механик таркиби оғир кумоқ бўлган май-
донларда тупроқ икки ярусли плугларда 35-40 см чуқурлик-
да шудгор қилинади.
Очиқ майдонларда кузги ғалла экиладиган контурларни
аниқлаб, шудгорлашдан олдин нам суви бериб, шудгорлаш.
Ғалла экиладиган майдонга соф ҳолда гектарига 80-90 кг
фосфорли, 50-70 кг калийли ўғитлар берилиб, чимқирқарли
ПЛН-4-35, ПЛН-5-35 ҳамда икки ярусли ПО-4-45
каби плуг-
ларда 30-35 см чуқурликда шудгордаш.
Шудгорланган ерларни тўғридан-тўғри П-2,8, П-4 каби узун
базали ва лазерли текислагичлар билан экишга тайёрлаш.
Такрорий экинлар ўрнига ғалла экишда оралиқ экин-
ларни тез фурсатда йиғиштириб олиш, экинлардан бўшаган
майдонлар қотган бўлса, суғоришни ташкил этиш, суғориш
ўтказилган контурларда тупроқ тўлиқ етилгандан сўнг гекта-
рига соф ҳолда 80-90 кг фосфорли, 50-70 кг калийли ўғитлар
солиниб, 30-35 см чуқурликда шудгорлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: