Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади


 Блокчейн технологияси. Биткоин тўлов тизими



Download 492,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana11.06.2022
Hajmi492,46 Kb.
#656597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
13-mavzu (2)

 
13.2. Блокчейн технологияси. Биткоин тўлов тизими 
Блокчейн 
(блоклар 
занжири) 
тақсимланган маълумотлар тўплами бўлиб, 
унда маълумотлар сақлаш қурилмалари 
умумий серверга уланмаган бўлади. Бу 
маълумотлар 
тўпламида 
блоклар 
деб 
аталадиган тартибга солинган қайдлар 
доимий ўсиб борадиган рўйхати сақланади. 
Ҳар бир блок вақт белгисига ва бундан 
олдинги блокка ҳаволага эга бўлади. 
Шифрлашни қўллаш шуни кафолатлайдики, фойдаланувчилар нафақат 
уларсиз файлга ёзув киритиш имкони бўлмаган ёпиқ калитлар мавжудлиги 
маъносида “эгалик” қиладиган блоклар занжирлари қисминигина 
ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари шифрлаш барча фойдаланувчиларда 
блоклар тақсимланган занжирлари нусхаларини синхронлаштиришни 
таъминлайди. Баъзида блокчейн технологияси “қадриятлар интернети” деб 
аталади ва биз бу яхши метафора деб ҳисоблаймиз. 
Ҳар бир киши интернетда ахборот жойлаштириши, сўнгра бошқа 
одамлар унга дунёнинг исталган нуқтасидан туриб уланиш имконига эга 
бўлиши мумкин. Блоклар занжирлари блокчейн файли ёки қандайдир 
қадриятлар очиқ бўладиган дунёнинг исталган нуқтасига ахборот жўнатишга 
имкон беради. Бироқ сизда фақат сиз “эгалик” қиладиган блокларга кириш 
имконини бериш учун криптографик алгоритм бўйича яратилган ёпиқ калит 
бўлиши лозим. 
Ёпиқ калитни кимгадир берар экансиз, моҳиятан бу шахсга блоклар 
занжирининг мос келувчи бўлимида сақланадиган пул маблағларини берган 
бўласиз. 
Биткоинлар ҳолатида калитлар тўғридан-тўғри молиявий қимматни 
ифодалайдиган валютадаги айрим суммалар сақланадиган манзилларга 
уланиш учун фойдаланилади. Бу билан маблағларни ўтказишни қайд қилиш 
функцияси амалга оширилади. 
Бундан ташқари яна бир муҳим функция – ишончли муносабатлар 
ўрнатиш ва шахснинг асллигини тасдиқлаш амалга оширилади, чунки мос 
келувчи калитларсиз блоклар занжирини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Бу 
калитлар билан тасдиқланмаган ўзгаришлар рад қилинади. Албатта, калитлар 
(жисмоний валюта каби) назарий жиҳатдан ўғирланиши мумкин, лекин 
компьютер кодининг бир нечта сатрини ҳимоя қилиш, одатда, катта 


харажатлар талаб қилмайди (масалан, машъум Форт-Ноксда олтин захирасини 
сақлаш харажатлари билан таққосланг). 

Download 492,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish