Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш вауларнинг



Download 5,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/51
Sana11.06.2022
Hajmi5,14 Mb.
#656366
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисоби УМК М2О

Олиш усули.
Номоддий активлар бошқа субъектдан сотиб олиниши мумкин. Масалан, 
ишлаб чиқилган ва бошқа фирма томонидан регистрация қилинган (рўйхатга олинган) 
франшизалар ѐки патентлар. 
2.
Ўхшашлик
(айнан тенглаштиришлик). Айрим номоддий активлар фирманинг бошқа 
активларидан алоҳида ажратилиши мумкин. Масалан: патентлар, савдо маркалари ва 
франшизалар. Лекин бошқа номоддий активларнинг алоҳида ажратилиши мумкин эмас, 
аксинча, уларнинг баҳоси фирманинг бошқа активлари билан ўзаро уюшган ҳолда 
чиқарилади. Масалан: мижозларнинг ишончи ѐки ходимларнинг малакаси даражасида 
асосланган гудвил. 
3.
Алмашиш.
Сотиладиган ѐки сотиб олиш мумкин бўлган алоҳида тенглаштирилган 
номоддий активлар алмаштиришга лойиқ, масалан: патентлар, франшизалар ѐки савдо 
маркалари. Бошқа номоддий активлар алоҳида тенглаштирилган бўлиб, фақат фирманинг 
сотилиши жараѐнида алмаштирилиши мумкин. Масалан: ташкилий харажатлари, гудвил 
алоҳида тенглаштирилмаган, алмаштиришга лойиқ бўлмаган ва бир вақтда бошқа активларни 
олмай туриб қабул қилинмайдиган номоддий активаларга мисол бўлиб хизмат қилади. 
4.
Номоддий активларни ишлатишда олинадиган даромадларнинг даври.
Айрим 
НМА бўйича даромадлар олиш даврини аниқлаб бўлмайди. НМАларни ишлатишдан 
кутилган даромадларни олиш даври иқтисодий ѐки юридик ва келишилган чекланишлар 
орқали аниқланади. Масалан: лицензияни ишлатишдан олинадиган даромад тузилган ва қайд 
қилинган шартномада аниқланади. 
Номоддий активлар қуйидаги активлар сифатида аниқланади: 
-
субъект фаолиятида фаол ишлатилади, инвестициялар сифатида ѐки сотиш мақсадида 
сақланмайди; 
-
ҳозирги ҳисобот даври тугаганидан кейин фойда келтириши керак; 
-
ҳар доим ҳам моддий моҳиятга эга эмас. 
Номоддий активларнинг баҳоси фақат имтиѐзлар ва тадбиркорлик ҳуқуқлари билан 
тақдим этилади. У фоизли, молиявий ѐки муомалавий даромад келтиради. Уларга гудвил, 
патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, савдо маркалари ва ҳоказолар киради. 


47 
Номоддий активларнинг баҳоси асосий воситаларга ўхшаб вақти-вақти билан 
амортизация қилинади, яъни активнинг ишлатилиши пайтида, фойдали вақт ичида 
харажатларнинг таркибига қўшилади. 
Ҳозирги кунда субъектларнинг иқтисодий ҳолати уларни такомиллаштиришни талаб 
қилади, давлат ичида ва ташқи ишлаб чиқарувчилар орасида рақобат ассортиментини 
янгилаш доирасида ва маҳсулотларнинг сифатини, бажарилаѐтган ишни ва хизматларни 
оширишда субъектга янги мажбуриятлар қўяди. 
Қўйилган масалаларни ечишни таъминлаб турувчи инструментлардан бири номоддий 
активлар ҳисобланади, чунки улар моддий хусусиятга эга бўлмай маҳсулотни яратиш ва 
даромадларни олишда фаол қатнашади. Уларга патентлар, лицензиялар, "ноу-хау", ердан ва 
табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, брокерлик жойлари, савдо маркалари, 
программали дастурлар ва бошқалар киради. 
Юқорида келтирилган 4та хусусият номоддий активларнинг ҳар хил категориялари учун 
бухгалтерия ҳисобининг усулларига таъсир қилади. 
Номоддий активларнинг ҳисоби моддий активларга, масалан, ер, бино ва ускуналарга 
қўлланиладиган худди шундай тамойиллар ва тартибларни ўз ичига мужассамлаштиради. Бу 
тамойиллар ўз ичига қуйидагиларни олади: 
1.
Ушбу активларни олиш вақтида таннарх тамойилини қўллаш; 
2.
Мослик тамойилини, бу сарфланган харажатлар ва олинган даромадлар ушбу ҳисобот 
даврида акс эттирилишини талаб қилувчи, ишлатиш даври пайтини қўллаш. 
3.
Чиқиш пайтида даромадларни тан олиш тамойилини қўллаш, яъни чиқимдан олинган 
фойда ѐки кўрилган зарар олинган пул маблағлари ва чиқиб кетган активнинг баланс 
қиймати орасидаги фарқининг тан олиниши. 
Номоддий активларнинг ҳисобида 2та асосий масала мавжуд:
-
ҳозирги ҳисобот даврида ушбу активлар қийматининг қайси қисмининг харажатлар 
ҳисобига қўшилишини аниқлаш; 
-
балансда кўрсатилган қоплаш қийматини ҳисоблашнинг зарурлиги. 
Ушбу масалаларни ечиш учун қуйидаги ишларни бажариш керак: 
-
номоддий активларнинг дастлабки қийматини тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида аниқлаш; 
-
номоддий активлар қийматининг тегишли қисмини улардан фойдаланиш жараѐнида 
харажатларнинг таркибига тўғри қўшиш; 
-
номоддий активларнинг ишлатилиши билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳисобини 
тўғри юритиш; 
-
номоддий активларнинг ҳисобдан чиқарилишини тўғри ва ўз вақтида ҳисобда акс 
эттириш. 

Download 5,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish