мувофиқлик концепциясига асосан тан олинади.
Молиявий ҳисоботларда моддаларни тақдим қилиниши ва уларнинг таснифи
бир даврдан иккинчи даврда сақланиши лозим
(тақдим қилишнинг кетма- кетлиги) . Корхона молиявий ҳисоботларни тақдим қилишда усулларнинг
ўзгартириш киритиш керак бўлади, агарда ўзгарган таркиб еҳтимол тўлиқ
сақланилса ёки муқобил вариантда тақдим қилишдан олинадиган наф
муқаррар бўлса.
Молиявий ҳисобот
салмоқли бўлган моддаларнигина акс еттириши лозим.
Салмоқли бўлмаган моддалар анологик характердаги моддалардаги суммалар
билан бирлаштирилиши ва алоҳида тақдим етилмаслиги лозим.
Ҳисоботларда активлар ва мажбуриятларнинг
бир бирини қоплаган ҳолда
акс еттирилишига йўл қўйилмаслиги лозим (БҲХСлари талаб қилган ёки
рухъсат берган ҳоллардан ташқари). Даромад ва харажатларнинг моддалари
бир-бирини қоплашга агарда БҲХСларида талаб етилса ёки рухсат етилса
ҳамда салмоқли бўлмаган операциялар натижасида юзага келган фойда ва
зарарлар,
қайсики
анологик
опрациялар
натижалари
билан
бирлаштириладиган ҳолларда йўл қўйилади.
Молиявий ҳисоботларда тақдим қилинаётган ахборотларнинг ўтган давр
ҳисоботларидаги маълумотлари билан
таққосланувчанлиги таъмин етилади,
агарда БҲХСларида бошқача ҳолат кўзда тутилмаган бўлса.
Ҳисоб сиёсати юқоридаги тамойилларга таяниши унинг БҲХСларига
мувофиқлигини таъмин етади.
8-сон БҲХСга кўра, ҳисоб сиёсатини ўзгартиришга – “компаниялар ишлаб
чиққан янги бухгалтерия ҳисоби сиёсати амалдаги қонунчиликка ва
бухгалтерия ҳисоби стандартлари тизими талабларига мувофиқ ёки
ўзгартириладиган ҳисоб сиёсати молиявий стейтментлар тақдим қилиш
ҳалотини яхшилашга олиб келган ҳолларда”- рухсат берилади. Бунда ҳисоб
сиёсатидаги ўзгаришлар - “(а) жорий ва келгуси молиявий стейтментларда акс
еттириш, яъни янги ҳисоб сиёсати жорий қилинган вақтдан еътиборан
моддаларни ҳисобга олишда қўлланилади, (б) ретроактив, янги ҳисоб сиёсати
қўлланилган вақтдан емас, балки ҳисобга олинадиган моддалар юзага келган
вақтдан еътиборан қўлланилади, (с) Молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботда алоҳида моддаларга таъсирини аниқлаш ва шу асосда ҳисобот
даври бошидаги тақсимланмаган фойда суммасига ўзгартириш киритиш” -
орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
1-сон БҲМСда молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври 1 январдан 31
декабргача белгиланган. Ҳисоботни тақдим қилиш муддати еса кейинги
ҳисобот даврининг 15-февралигача белгиланган. Халқаро стандартларда
молиявий ҳисобот енг камида ҳар йили тақдим қилиниши қайд қилинган
(унинг саналари кўрсатилмаган) ва тақдим қилиш муддатлари кўрсатилмаган.