113
Металл сеткани бино томи бўйлаб ётқизиш билан электростатик индукциядан ҳимояни бажаришда барча
металл буюмлар иккиламчи таъсирларини заминлагичига қисқа йўллар билан бириктирилиши керак.
Металл томлар мавжуд бўлганда, бинонинг ташқи томони бўйлаб 25 м масофагача вертикал токқочиргични
ўтказиш йўлини билан иккиламчи таъсирларидан ҳимояловчи заминлагичга томни улаш орқали ҳимояни амалга
ошириш зарур. Токқочиргични юқори қисмини металл томга, қуйи қисмини эса заминлагичга улаш лозим.
Агар том ўтказмас материалдан бажарилган бўлса, унда катаги ўлчамини 5х5 м қилиб, диаметри камида 6
мм ли пўлат симдан тайёрланган металл тўрни томни устига ётқизи ва уни заминлагичга шундай материалдан
тайёрланган токқочиргичлар биланбириктириш зарур.
12. Электромагнит индукциядан ҳимоя қилиш учун, омбор ҳудудига ётқазилган барча қувур-йўллар, зирҳли
(бронли) кабеллар ва бошқалари бир-бирига 10 см дан кам масофада яқинлашган жойларда, шунингдек параллель
жойлашганда эса улар узунлигининг ҳар 15-20 м дан ўзаро ишончли улаш, яъни туташмаган контур пайдо
бўлишининг олдини олиш зарур Худди шундай бириктиришлар (улашлар) бошқа барча ҳолларда металл
конструкцияли биноларни синчлари, жиҳозлар, кабеллар қопламалари ва шу кабилар яқинлашишида ҳам
қилиниши керак. Бунда қувур-йўллар, фланецлар, муфталар ва бошқалар бириккан жойларда контакт бўлишини
таъминлаш зарур. Бирикиш жойларида битта контактга тўғри келадиган ўтишли электр қаршилиги 0,05 Ом дан
ошмаслиги, шу жумладан зарур бўлганда кесимини юзаси камида 16 мм
2
бўлган пўлат сим ёки тегишли кесим
юзали бошқа ўтказгичлардан қўшимча металл улагич ўрнатиш зарур.
13. Иморатларга ёритиш электр тармоқларини киритишда, уларга юқори потенциаллар киришидан ҳимоя
қилиш:
а) ерга кўмилган зирҳли кабелларда, кабелни металл зирҳини ёки қобиғини иккиламчи таъсирлардан
ҳимояловчи заминлагичга, агар у бўлмаса импульсли қаршилигини кўпи билан 10 Ом бўлган махсус
заминлагичга улаш билан таъминланади. Яшинқайтаргични заминлагичларидан кабелларни мазкур Йўриқномани
9-бандига мувофиқ кўрсатилган масофаларга узоқлаштириш керак;
б) зирҳланмаган кабелларда, 13а бандда кўрсатилган заминлагичга улаш билан;
в) ҳаво линиясига (фойдаланишда бўлган ПА омборлари учун) уланган кабелларда, зирҳли ёки қабиқли
кабеллардан ҳаво линиясига (6-расм), штирлардан (қайрилма қозиқлардан) импульсли қаршилиги
1
i
R
кўпи билан
10 Ом бўлган махсус заминлагичларга ўтиш жойидан улаш билан таъминланади.
Бундан ташқари, кабел толаси ва заминлаш элементлари орасидаги ўтиш жойига электродлараро масофаси
2-3 мм бўлган ёпиқ ҳаво оралиғи ўрнатилиши ёки паст кучланишли вентилли тарқатгич ўрнатилиши зарур.Ҳаво
линияси изоляторларининг штирлари (қайрилма қозиқлари) линиядан кабелга ўтиш жойига энг яқин бўлган
таянчда импульсли қаршилиги
2
i
R
кўпи билан 20 Ом бўлган заминлагичга уланиши керак.
Солиштирма электр қаршилиги 500 Ом·м ва ундан ортиқ бўлган тупроқларда заминлагичларни
i
R
,
1
i
R
ва
2
i
R
импульсли қаршиликларини 40 Ом гача кўпайтиришга, кўп йиллик муз қатламли ва тошлоқ тупроқларда эса
лойиҳа бўйича рухсат этилади.
14. Электростатик ёки электромагнит индукция таъсирини сезмайдиган ПА (аммияк селитраси асосидаги
ПМ, детонацион шнур ва шу кабилар) жойлаштириладиган иморатларни яшиннинг иккиламчи таъсирларидан
ҳимоялаш билан жиҳозлаш шарт эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: