3.
Портлатишларда зарбли ҳаво тўлқини (ЗҲТ) таъсири бўйича
хавфсиз масофаларни аниқлаш
3.1. Бинолар ва қурилишларга зарбли
ҳаво тўлқини таъсири бўйича хавфсиз масофаларни аниқлаш.
3.1.1. Ер юзасида портлатишда бинолар ва қурилишлар учун зарбли
ҳаво тўлқини таъсири бўйича хавфсиз
масофалар қуйидаги формулалар билан аниқланади:
3
Q
K
r
в
в
, (10)
Q
k
r
в
в
, (11)
бу ерда
в
r
- хавфсиз масофа, м;
Q
– ПМ заряди массаси, кг;
в
K
,
в
k
- пропорционаллик коэффициентлари,
уларнинг қийматлари зарядни массаси ва жойлашиш шароитларига, шунингдек бинолар ва қурилишларнинг
рухсат этилган шикастланиш даражасига (2П жадвал) боғлиқ равишда танланади.
ПАни юклаш, тушириш ва кайта ишлаш, шунингдек ПА юкланган транспорт воситалари турадиган
жойлардан,омборларда (иморатлар, майдончалар ва шу кабиларда) ПМ тайёрлаш, ПАни сақлаш жойларидан,
ҳамда ташқи зарядлар ва отқинли зарядлар портлатиладиган жойлардан биноларгача (қурилишларгача) бўлган
нисбий хавфсиз масофаларни формулалар (10) ва (11) бўйича аниқлаш зарур.
Массаси 10 т дан ортиқ бўлган очиқ (ташқи) зарядлар учун биринчи-учунчи даражали шикастланишларга йўл
қўйилганда ва массаси 20 т дан ортиқ бўлган баландлиги бўйича чуқурлаштирилган зарядлар учун биринчи-
иккинчи даражали шикастланишларга йўл қўйилганда формула (10) бўйича аниқлаш керак. Формула (11) эса
массаси 10 т дан кам бўлган очиқ (ташқи) зарядлар учун биринчи-учунчи даражали шикастланишларга йўл
қўйилганда ва массаси 20 т дан кам бўлган баландлиги бўйича чуқурлаштирилган зарядлар учун биринчи-иккинчи
даражали шикастланишларга йўл қўйилганда, шунингдек тегишли бўлган отқинли зарядлар учун қўлланилиши
керак. Бундан ташқари тўртинчи-бешинчи даражали шикастланишларга йўл қўйилиши мумкин бўлганда зарядни
массаси ва жойлашишидан қатъий назар формула (11) ўринли бўлади.
3.1.2. Қуйидагиларга амал қилган ҳолда 2П жадвалдан фойдаланиш зарур:
а) шикастланиш даражаси ва коэффициентлар қийматларини танлашда маҳаллий шароитларнинг ҳаммасини
эътиборга олиш лозим, бунда хавфсизлик даражасини танлашда қийин ҳолат юзага келса, корхонани портлатиш
ишлари раҳбари, қўриқланаётган объектларга эгалик қилувчи манфаатдор ташкилотлар вакиллари, ҳамда
Давконтехназорат органи вакили иштирок этиши зарур;
б) ПА омборлари ўрнашган жойни танлашда коэффициентларни қийматлари ва шикастланиш даражаси
омбор атрофида жойлашган объектларни аҳамиятига боғлиқ равишда ўрнатилиши керак.
Умумий ҳолларда ПА омборлари ва шу каби объектлардан аҳоли пунктлари, авто - ва темир йўл
магистраллари, йирик сув йўллари, заводлар, портловчи ва ёнғинга хавфли материаллар омборлари, ҳамда давлат
аҳамиятига эга бўлган қурилишларгача бўлган хавфсиз масофаларни ҳисоблашда учунчи даражали
шикастланишнинг қиймати қабул қилинади.
2П жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |