ҳиссий доиранинг, шахснинг шаклланмаганлиги билан боғлиқ.
Унинг
ҳаракатини, ўрин алмашиниш жараёнини, кабул қилиш моторикасини эслаш
қобилиятини, диққатини, нутқини, эмоционал ҳолат шаклланмаганлигини
юзага келтиради.
Мантиқий фикрлашнинг ривожланмаганлиги аввало умумлаштириш
қобилиятининг заифлиги, хар қандай ходисанинг
маъносини тушунишдаги
қийинчиликлардан келиб чиқади. Кўчма маъноли сўзларни тушуниб етиш
кобилияти деярли йўқ. Билиш фаолиятида мавхум бўлмаган, аниқ
богланишлар етакчи бўлади. Предмет-амалий фикрлаш хам чекланган
характерга эгадир. Предметлар ва борлиқни таққослаш факат ташки белгилар
асосидагина амалга оширилади.
Билиш фаолияти олий шаклларининг ривожланмаганлиги нутқнинг
шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Нутқнинг ривожланмаганлиги
даражаси кўпинча интеллектуал нуқсон даражасига боғлиқ бўлади.
Сўзларнинг мазмунини тушунишда кийинчиликлар кузатилади. Аник
шароитга боғлиқ бўлмаган сўзларни тушунмайдилар
ёки
қисман,
кийинчиликлар билан тушунадилар. Сўз бойлиги, айниқса,
фаол лугат
чекланган, жумлалар камбағал бўлиб, боғловчи, аниқловчилар кам
ишлатилади. Нутқнинг грамматик тузилиши бузилган.
Талаффузда
камчиликлар кўп учрайди. Бирок, олигофрениянинг баъзи формаларида,
айникса, гидроцефалия билан боғланган формаларида мураккаб нуткий
штамплар учрайди, бу штамплар тақлид килишга мойиллик ва механик
хотиранинг яхшилиги натижасида келиб чикади.
Олигофренияда ривожланмай қолишнинг асосий хусусиятларидан
бири - бу психик жараёнларнинг инертлигидир.
Фикрлаш кобилиятининг
суръати суст бўлади. Бир иш фаолиятидан иккинчисига ўтиш жараёни кийин
кечади. Ихтиёрий диққатнинг заифлиги сабабли, бола тез чалгийди.
Хотиранинг етишмовчилиги эслаб қолишда ҳам, шунингдек, қайта
эслашда ҳам намоён бўлади. Янги нарсани эслаб колиш кийин кечиб, бир
неча марта такрорлашдан сўнг хам мушкул бўлади.
Олигофренияда сезиш аъзоларининг бирламчи жароҳатл аниш и
бўлмаса хам, идрок қилиш тўлиқ бўлмай, атрофдаги ҳакиқатни етарлича акс
эттира олмайди.
Ҳиссий-иродавий доиранинг ривожланмай колиши хам олигофрения
учун хосдир. Ҳисларнинг бир хиллиги ва
дифференциянинг камлиги,
кечинмаларнинг йўқлиги билан ёки камбагаллиги, интилиш нинг сустлиги
кузатилади. Хдссий реакциялар асосан бевосита таъсирлагичлар асосида
юзага келади.
Ҳиссий доиранинг ривожланмай қолганлиги психик фаолликнинг
сустлиги, атроф га бўлган кизикишнинг етарлича бўлмаслиги
ташаббуснинг,
мустақилликнинг йўқ бўлишига олиб келади. Шу билан бирга, аффект ёки
мойилликни
боса
олмаслик
кўпинча
арзимаган
сабабларга
кўра
импулсивликни, аффектив реакцияларни (жахлнинг бирданига ва тез
чиқиши, тажовузкорликни) юзага келтиради.
Моториканинг ривожланмай қолиши ҳаракат доирасидаги бирламчи
бузилишлар бўлмаганида хам кузатилади. Бир хилдаги, кўпол, ритмсиз,
беўхшов
харакатлар
билан
бир
қаторда,
мақсадсиз,
умумий
ҳар акатл ан ишдаги безовталиклар хам намоён бўлади.
Олигофрен болалар фаолият даражаси аввало интеллектуал нуқсон
даражаси хамда хиссий-иродавий доиранинг хусусиятлари
билан чамбарчас
боглик. Олигофрениянинг енгил даражасида одций мехнат кўникмаларини
эгаллаб олишга кобилияти мавжуд бўлади. Олигофрениянинг огир
даражаларида фаолият хакида фақат шартли равишда гапириш мумкин
бўлиб, бу инстинктив эҳтибжларни қондиришда намоён бўлиши мумкин.
Олигофрениянинг иккинчи мухим белгиларидан бири - бу психик
ривожланмаганликнинг
Do'stlaringiz bilan baham: