Қурилиш конструкциялари фани муҳандисни шакллантирадиган фанлардан бири



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/88
Sana09.06.2022
Hajmi3,74 Mb.
#645762
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   88
Bog'liq
Қурилиш конструкцияларини хисоблаш асослари

l
, бунда таянч ва оралик моментлар ўзаро тенг бўлади: 
M
оп=
М
пр
=ql
2
/16
(18.3)
Моментлар тенглигини, сақлаш учун охирги ораликлар (0,8-0,85) гача 
камайтирилади. Улоқсиз ораликда вассатўсиннинг энг катта салқилиги кузатилади: 
f=2ql
4
/384EI
(18.4)
Узлукли вассатўсин салқилигини (18.4) бўйича топилувчи қийматини 40%ни 
ташқил қилади. Иккинчи мўқобилга асосан xғ0,21l, бунда барча ораликларда бир 
хил салқиликка эришилади. Бу турдаги вассатўсинлар асосий мезон салқилик бўлган 
холларда қабул қилинади. Бир хил салқилик мўқобилидаги вассатўсинлар учун энг 
катта моментлар: 
M
оп
=ql
2
/12; M
пр
=ql
2
/16
(18.5) 
Вассатўсинларнинг уланиш жойларида қия текислик бўйича ўйиб бириктириш 
қўлланилади ва битта болт ёрдамида маҳкамлаб қўйилади. Чорқирраларнинг 
узунликлари чегараланганлиги сабабли улаб узайтирилган вассатўсинлар уларга 
таянч вазифасини ўтовчи остки конструкцияларнинг қадами
B=4,0
м гача бўлганда 
қўлланилади. Бу холда қўлланадиган тахта ёки чорқирра узунлиги 
2х + В
дан кичик 
бўлиши зарур. 
Узлуксиз вассатўсинлар иккита тахтани михлар ёрдамида жипс бириктириб 
ҳосил қилинади. Бундай вассатўсинлар тахталарининг улоғи бир хил салқилик 
мўқобилига асосан олинади, яъни x=0,21
l
. Бир ораликда фақатгина бир улоқ 
жойлашади, ушбу улоқ учун қоплама бўлиб иккинчи узлуксиз тахта xизмат қилади. 
Бундай вассатўсинларда узунроқ элемент бўлмайди, ҳаммасининг узунлиги "
В
"га 
тенг. Уланган жойлари моментининг энг кичик қийматли кесимга ўрнатилади, 
таянчдан улоққача бўлган масофа 
Х=(0,15+0,21)В
. Уланган жойда битта узлуксиз 


279 
тахтанинг мавжудлиги кесимга тушаётган зўриқишни қабул қилишга кифоя қилади. 
Энг катта момент ҳосил бўлган кесимларда чок қўйилмайди, узлуксиз вассатўсинлар 
ўзгармас кесимли тўсин деб қаралади. Биринчи оралик ва иккинчи таянчда 
моментлар катталиги сабабли учинчи тахта билан кучайтирилади. Уланувчи 
тахтанинг учлари узлуксиз тахтага михлар ёрдамида бириктирилади. 
Хар бир тахта учига қоқиладиган михлар сони n
гв
, кўндаланг куч таъсиридан 
аниқланади: 
 n
гв
=ql
2
/32Х
гв
Т
гв
, (18.6) 
бу ерда: 
 Х
гв
- таянч ўқидан михлар қоқиш майдони марказигача бўлган масофа; 
Т
гв

бир қирқимли битта михнинг юк кўтариш қобилияти.
Уланган жойдаги ҳисобланган михлардан ташқари, тахталар 0,5 м қадам билан 
конструктив равишда ўзаро қўшимча михланади. 
Саноатда тайёрланадиган йирик ўлчамли тўшама ва осма девор панеллари бир 
қатламли (иситилмайдиган) ва уч қатламли (иситилган) бўлиши мумкин. Бир 
қатламли тўшамалар ром шаклидаги қобирға ва унинг бир томонига қопланган текис 
ёки тўлқинсимон листлардан ташкил топади. Тузилиши ва ҳисоби жихатдан улар 
тўшама ва вассатўсинга мос келади. 
Уч қатламли тўшамалар (ёки осма девор панеллари) мустаҳкам сиртки 
қопламалардан ташқил топиб, уларнинг ораларида енгил яхлит тўлдиргич ёки 
қобирғали панжара жойлашади. Улар ташқи юкни қабул қилиш билан бирга 
хоналарни ташқи иссиқ-совуқдан асрайди. Уч қатламли конструкцияларда 
ишлатиладиган асосий материаллар: қоплама учун - шишапластиклар, сувга 
чидамли фанераа, асбест-цемент листлар, алюминий котишмалари, зангламайдиган 
пўлат тунука; ўрта қатлам учун - ёғоч, турли катакпластлар, кўпикпластлар, минерал 
момиқлар; бириктириш эса елим ёрдамида ва турли механиқ усулларда бажарилади. 
Конструкцияда турли жинсли материал ёки ишлатилганлиги сабабли, харорат 
ва намлик таъсиридан қатламлараро бирикмаларда ички кучланишлар ҳосил бўлади. 
Уларни эътиборига олиш ва ҳисобий юкларидан ҳосил бўлган кучланишларга 


280 
қўшиш керак. Тўшамаларнинг ишончли ишлаши кўпрок бирикмаларнинг қаршилик 
кўрсата олиш қобилиятига боғлиқ. Қоплама ва ўрта қатлам материалларнинг 
чизиқли кенгайиш коэффициентлари мос келган холда ёки ўрта қатлам ашё юмшоқ 
материалдан бўлса, бирикмада уринма кучланиш катта бўлмайди ва унда елимли 
бирикма қўлланилиши мумкин. Акс холда мустаҳкамликни таъминлаш мақсадида 
елимли механиқ ёки механик бирикмалар қўлланилади. Учқатламли тўшамалар ўз 
белгиларига кўра қуйидагича турланади: нур ўтказиш хоссаси бўйича-ёруғлик 
ўтказувчан ва ёруғлик ўтказмайдиган; тузилиши жихатидан-яхлит ўрта қатламли ва 
қобирғали; хароратдан химоялаш жихатидан: иситгич қатламсиз ва иситгич 
қатламли, шаклига қараб - текис ва фазовий. 
Бўйлама қобирғалар орасидаги масофа 

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish