671 Инновацион асосда сифатли иқтисодий ўсишнинг ажралмас шарти
бизнес ва давлат ҳокимияти органларининг ўзаро конструктив алоқалари
ҳисобланади.
Иқтисодиёт хусусий секторининг шерикликда иштирок этиш учун
сабаб, қоидага кўра, энг юқори фойда олиш имкониятлари ва инновацион
бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар билан ифодаланади. Аммо
хусусий компаниялар, давлат-хусусий шерикликка ўта ўзига хос сабаблари
билан, яъни, давлат томонидан молиялаштириш; давлат сектори
тадқиқотлари натижаларидан ва ишланмаларидан фойдаланиш; давлат
инфраструктураларидан ҳамда ахборот ва ускуналардан фойдаланиш
имкониятини таъминлаш учун қўшилиши ҳам мумкин.
Давлат секторининг шерикликда иштирок этиш сабаби ҳам умумий ҳам
хусусий мақсадлар билан ифодаланади. Умумий мақсадларга шартли
равишда қуйидагиларни киритиш мумкин: иқтисодий ўсиш ва илмий-техник
маҳсулот ва хизматлар рақобатбардошлигини таъминлаш; юқори технологик
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва хизматлар кўрсатувчиларнинг
инновацион фаолиятини рағбатлантириш; янги илмсиғимли фирмаларни
яратиш ва кичик ва ўрта инновацион корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларини жалб этиш; тадқиқотларга
ва ишланмаларга давлат сарф-харажатлари самарадорлигини ошириш.
Ўта ўзига хос мақсадлар қуйидагиларни ўз ичига олади: давлат
эҳтиёжлари учун асосий технологияларни ишлаб чиқиш; давлат бюджети
маблағларидан фойдаланиб олинган тадқиқотлар натижаларини ва
ишланмаларни иқтисодий айланишга жалб этиш ва тижоратлаштириш;
инфраструктурани ривожлантириш.
Ушбу муносабатлар давлат-хусусий шериклик (public-private partnership
– ингл.) институтида намоён бўлади. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилотининг (ИҲТТ) кўпчилик мамлакатларида давлат-хусусий шериклик
лойиҳаларига фан ва технологияларга давлат бюджетининг доимо ўсиб
бораётган улуши тўғри келади.
Давлат-хусусий шериклик механизмининг мамлакат иқтисодиётини
инновацион ривожлантириш масалаларини ҳал этишдаги аҳамияти,
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мамлакатимизда давлат даражасида тан
олинган. Шунинг учун инновацион соҳада давлат-хусусий шериклик
муносабатлари хусусиятларини ва уни амалиётда амалга оширишнинг
механизмларини аниқлаш ўта муҳим ҳисобланади.
Тадқиқотлар кўрсатиб турибдики, давлат-хусусий шериклик бевосита
давлат манфаатлари ва назорати соҳасида бўлган объектларга ҳамда давлат
томонидан амалга ошириладиган хизматларга нисбатан айнан маълум
муддатга юридик расмийлаштирилган давлат (ташкилотлари) ҳокимияти
органлари ва тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўзаро манфаатли
ҳамкорлиги сифатидакўриб чиқилади. Мазкур ҳамкорлик ресурсларни
бирлаштиришни ва муҳим давлат ва жамият аҳамиятига эга лойиҳаларни энг