647
тезкор ҳисоботларни тайёрлаш ишларини автоматлаштиришни таъминловчи
дастурий пакетни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ахборот-таҳлилий ва
экспериментал тадқиқотлар ўтказилди. Ишлаб чиқиш суғориш тизимлари
учун сувдан фойдаланиш режаларини тузиш ва амалга оширишнинг
амалдаги услубиятига асосланади.
Тадқиқотлар натижасида экинларни экиш ва суғориш, сув олиш,
шунингдек, фойдаланувчи учун информацион ва тушунарли бўлган янги
дастур интерфейси учун консолидациялашган тақвим режаларини
шакллантиришнинг функционал вазифаларини амалга оширувчи янги
алгоритмлар ва дастурлар ишлаб чиқилди.
Дастурнинг ишлаш умумий алгоритми, сувдан фойдаланишни
режалаштириш жараёнида нисбатан доимий ишлатиладиган ахборот
тайёрлаш ва маълумотлар киритиш, шакллантириш биринчи қадам:
-
хўжалик ички каналлар самарадорлиги;
-
суғориш тармоғларини гидравлик тузилмаларни ўзаро жойлашуви;
-
қўшимча сув кириш хўжаликлари ва бошқалар омиллар.
Ишлаб чиқилган методика бўйича хўжаликлараро сувдан фойдаланиш
режалари ҳисоблаш, унинг кўрсаткичлари суғориш тизимидаги сув
тақсимотининг балансига ҳам боғлиқдир. Суғориш меъёрларини ҳисоблаш
учун сув ресурслари етишмаслиги мавжуд бўлса, қишлоқ хўжалиги
экинларидан юқори сифатли ҳосил етиштириш орқали маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ёки турли хил маҳсулотларни максимал ишлаб чиқариш жараёнини
ташкиллаштиришда турли мезонлар нуқтаи назаридан экинлар ўртасида сув
ресурслари оптимал бошқара олиш имкониятларини беради.
Юқоридаги келтирилган жараёнларни ижобий тарзда амалга оширишда
дастурлаш симплекс усули фойдаланиш мақсадга муофиқдир. Шу асосида
моделини фойдаланиш ҳам мумкин. Сув тақсимоти балансини ҳисобга
олганда сувдан фойдаланиш режаси ҳисоблаб чиқилади ва тегишли
кўрсаткичларга эга бўлган махсус ишлаб чиқилган шакллар ёрдамида
керакли ҳисоботлар тузилади. Ишлаб чиқилган методика ёрдамида тизимни
сувдан фойдаланиш режаси созланади, ишлаб чиқилган дастурий
таъминотдан фойдаланиб бир неча дақиқада қайта ҳисоблаш тартиби
ўрнатилади.
Охирида
тузилган
сувдан
фойдаланиш
режасининг
ҳақиқий
маълумотлари, кейинчалик амалга оширилиши ўсув даврининг ҳар ўн
кунлиги шароитида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш тўғрисидаги
ҳисобот билан бирга чоп этилади.
"Сувдан фойдаланиш режаси" дастури Ирригация тизим хавза
бошқармаси, Ирригация тизимлари бошқармаси (ИТБ), Магистрал канал
бошқармаси (МКБ), Туман ирригация бўлимлари (ТИБ) ҳамда Сув
истеъмолчилари уюшмалари (СИУ) мутахассислари учун мўлжалланган.
Ўзаро боғлиқ икки вазифани ахборот технологиялари қўллаб-қувватлайди:
- суғориш тизимини тайёрлаш ва сувдан фойдаланиш режаси ҳисоблаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |