572 сонини оширишга кўмаклашган ҳолда илмий технологик тараққиётнинг
корхонани назорат қилиш, бошқариш жараёнларини енгиллаштирувчи айрим
қисмларини тавсия этиш мумкин. Чунончи, исталган объект трактор,
машина, ва ҳокозоларда ўрнатилган GPS тизимлари ёки ГЛОНАС (глобал
позицион тизимлар) тизимларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги
техникасининг ишини назорат қилиб туриш мумкин. Тупроқнинг намлигини
ёки атрофимиздаги ҳавонинг ҳароратини ўлчайдиган масофавий датчиклар
тез ва аниқ ҳолда мутахассисларга суғориш ёки шамоллатиш бўйича
тадбирларни ўтказиш зарурлиги ҳақида хабар берадилар. Дунёнинг барча
ерларида ўсимликлврнинг ҳолатини (касалликлар ёки бегона ўтларнинг
мавжудлигини) аниқлайдиган датчиклар мавжуд бўлиб, улардан кенг
фойдаланилмоқда. Бундай датчикларниннг фаолияти лазер-радарли
технологияларни ҳамда ультратовуш ёки электромагнит қурилмалари
технологияларини қўллашга асосланган.
Масофавий датчикларнинг жойлашув ўрнига ёки қўлланиш соҳасига
кўра инфрақизил тўлқинли технологияларни, спектрофометрлар атом
резанаторларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Борт датчикларидан
ҳосилдорликни мониторинг қилишучун фойдаланилади. Улар туфайли
уруғларни сепиш, ўғит солиш, суғориш ёки заҳарли химикатлар билан ишлов
бериш меъёрлари аниқланади. Улар қишлоқ хўжалиги техникалари
ҳаракатининг техник ўлчамларини аниқлаш имкони беради. Айнан битта
даланинг ҳар хил участкаларида ҳосилдорлик ҳар доим турлича бўлади.
Аммо ахборот технологияларини қўллаш мазкур тафовутни энг кам миқдорга
келтириш имкониятини беради.
Чорвачиликда эса ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ҳайвонларни
озиқлантириш технологиясига боғлиқ бўлади. Шу боисдан озуқа тайёрлаш
технологияларини, паррандаларни боқиш технологияларини ривожлантириш
фаол амалга оширилмоқда.
Шунингдек, маълумотларнинг ахборот базаларни кенгайтириш лозим.
Барча зарур ахборотлар уларни сақлаш, тақдим этиш ва фойдаланиш учун
қулай бўлиши керак. Қишлоқ хўжалигига оид илмлар соҳасида тўпланган
билимлар таркиблаштирилиши ҳамда илмий-тадқиқот ишланмаларини
рўёбга чиқаришда осон қўлланиладиган бўлиши керак.
Юқорида айтиб ўтилганлардан агросаноат мажмуаси корхоналарининг
самарадорлиги ва рентабеллиги ошириш имконини берадиган инновацион
технологияларнинг жорий этишнинг бир неча асосий йўналишларини
ажратиб кўрсатиш мумкин:
1.
Тупроққа ишлов бериш технологияси
2.
Қорамолларни сақлаш ва боқиш технологияси
3.
Ҳосилни йиғиб олиш ва сақлаш технологияси
4.
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш технологияси
5.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини яхшилаш технологияси
Республикамизда фермер хўжаликларини энг оддий ҳолларда ахборот