58
-
жаҳон бозорларида кучли рақобат муҳитининг мавжудлиги
товарлар ассортименти ва сифатининг яхшиланишига, қўшимча сервис
хизматларининг ривожланишига олиб келади;
-
халқаро савдо ва иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ўз
навбатида
инфратузилмалар
ҳамда
коммуникация
тармоқларининг
ривожланишига олиб келади;
-
миллий бозор сиғими кичик бўлган мамлакатлар учун янги
бозорларга чиқиш имконияти пайдо бўлади;
-
миллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро
тажриба алмашишга, янги билим ва кўникмаларни эгаллашга ҳамда илғор
технологиялар ва инновацион ғоялардан биргаликда фойдаланишга йўл
очади.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларини ривожланиши бозор
ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида мавжуд бўлган миллий
иқтисодиётнинг реал эҳтиёжлари асосида амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан саноат тузилмасини
диверсификация қилишни, экспортни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини
босувчи товар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада оширилиши
натижасида экспорт таркибида сезиларли ўзгаришга эришилди.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмокдаки, мева-сабзавот маҳсулотлари
экспортини рағбатлантириш механизми ўзаро боғлиқ бўлган ҳуқуқий,
иқтисодий ва ташкилий чора-тадбирлардан иборат бўлиши лозим. Мазкур
механизмни самарали амалга оширишда давлат асосий мувофиқлаштирувчи
ролни бажаради. Бунда давлатнинг бевосита бошқарув кўлами чекланган
бўлиши, қўллаб-қувватлаш механизми мақсадли дастурлар доирасида амалга
оширилиши мақсадга мувофиқ.
Хулоса қилиб айтганда, мева-сабзавот махсулотлари экспортини
ривожлантириш ва ҳажмини кўпайтириш учун кластер тизими фаолиятини
ривожлантириш, соҳада инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичи
ҳисобланади. Бунда илм-фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш интеграцияси
чуқурлашади, янги инновацион технологияларни амалиётга жадал жорий
этишга қулай шароит яратилади. Шу билан бирга махсулот ишлаб чиқариш
ҳажмини кўпайтириш, хосилдорлик ва унинг сифатини ошириш, қишлоқ
ахолисини иш билан таъминлаш, экспорт ҳаражатларини камайтириш,
экспорт географиясини кенгайтириш, экспортни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва мунтазам равишда
амалиётга жорий этиш лозим.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини
яхшилаш учун экспорт қилувчи корхоналар ва экспортга алоқадор
ташкилотлар томонидан маркетинг изланишларини чуқурроқ олиб бориш
керак. Шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янги бозорларга
экспорт қилиш имконияти ошади.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб қуйидаги таклиф ва тавсияларни
Do'stlaringiz bilan baham: |