555
даражаси, ёқилғи таъминоти ва бошқалар ҳақида доимий равишда маълумот
узатиши мумкин.
Шу билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги техникаларини GPS навига-
ция датчиклари билан жиҳозлаш орқали фермерлар уруғларни экиш аниқли-
гини сезиларли даражада ошириш, қишлоқ хўжалиги техникалари йўнали-
шини бошқариш имкониятига ҳамда интернет тармоғининг жадал жорий
этилиши ҳосил-дорликни ошириш ва самарасиз харажатларни камайтириш
ҳисобига соҳани юқори технологияли бизнесга айлантириш имкониятига эга
бўлади. Шунингдек, рақамли технологиялар асосида сунъий йўлдош навига-
цияси тизимлари ва датчиклар қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдала-
нишни кузатиш, ёқилғи сарфини камайтириш, шунингдек хизмат кўрсатувчи
ходимлар учун йўналиш ва иш хажмини оптималлаш-тиришга имкон беради
ҳамда ақлли омбор йўналишида эса хом-ашёни йиғиш ва кўчириш жараёнида
хом ашёни сақлаш ва унинг жойлашуви ҳамда бир жойдан иккинчи жойга
кўчишини тўлиқ кузатишга имкон берадиган тегишли сенсорлар таъмин-
лашига ҳамда мева ва сабзавотлар учун ақлли омборлар реал вақт режими,
яъни омборнинг белгиланган ҳарорати, намлик даражаси, карбонат ангидрид
миқдорини махсус белгиланган алгоритмлардан фойдаланган ҳолда сақлаш
пайтида маҳсулотнинг ҳолатини кузатиш ва йиғиб олинган ҳосилни сақлаш
шароитларини яхшилашга имкон беради
Келажакда ақлли қишлоқ хўжалигининг такомиллашган тизимларида
турли ақлли технология-лар, яъни смарт-сенсорлар экин ва атроф-муҳит
шароитидан келиб чиқилган ҳолда зараркунандалар ва касалликларни
олдиндан аниқловчи, иқлим назорати бўлмиш ҳароратни, намликни, карбон
диоксид даражасини ўлчовчи воситалар, озуқа моддалари билан таъмин-лаш
ва суғориш асбоблари кабилар ўрнатилади ҳамда уларнинг қўлланилиши
натижасида ҳосилдорликни янада ошиши кафолатланади
Ақлли қишлоқ хўжалигида ақлли техник қурилмалардан ҳисобланмиш
дронлар далаларнинг электрон хариталарини яратиш, ўғитлаш кўрсаткич-
ларини ҳисоблаш, далаларни текшириш ва ҳосилнинг ҳолатини кузатиш,
транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникаларининг ишлашини
кузатиш, ерларни ҳимоя қилиш, далаларга ўсимликларни ҳимоя қилиш
воситалари ва ўғитларни қўллаш каби ишларни амалга оширади. Рақамли
воситалардан яна бири назорат пунктларида ерга ўрнатилган датчиклар, яъни
сенсорлар бўлиб, улар тупроқ хусусиятларини аниқлаш тизимининг асоси
бўлиб, ернинг турли хил хусусиятларини, тупроқ турларини, ёруғликни, об-
ҳавони, бегона ўтлар, паразитларни аниқлаш ҳамда далалар ва экинларнинг
ҳолати, намлик, ҳарорат, бегона ўтларнинг зараркунандалари, ўсимликлар-
нинг ўсиш фазалари ва бошқалар тўғрисида маълумот олишга имкон беради,
шунингдек, яқин келажакда рақамли қишлоқ хўжалигида трактор ва комбайн
ҳайдовчилари ва бошқа касблар функциясини бажарадиган сунъий интеллект
тизимлари амалиётга кириб келиши кутилмоқда ҳамда ҳозирга келиб қишлоқ
хўжалигида ўрим-йиғимдан бегона ўтларни тозалашгача бўлган кенг миқёс-
Do'stlaringiz bilan baham: |